ПЛИМУТ

ПЛИМУТ — Буюк Британиянинг жан.-ғарбий қисмидаги шаҳар, Корнуолл я. о. да. Аҳолиси 255,8 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Плим дарёсининг Ламанш қўлтиғига қуйилиш жойидаги порт. Кемасозлик ва кема таъмирлаш корхоналари мавжуд. Балиқ овла-нади. Денгиз биологияси лаб. ва аквариум бор. Шаҳарга 12-а. да асос солинган. Ҳарбий-денгиз базаси.

Loading...