ПЛИМУТРОК

ПЛИМУТРОК (инг. Plymouth Rock) — гўшт-тухум учун боқиладиган товуқ зоти. 19-а. нинг 2ярмида АҚШдаетиштирилган. Жаҳондаги кўпгина мамла-катларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам боқилади. Оқ, чипор, қора ва б. тусдаги оқ леггорнлар билан чатиштириб, оқ ранги устунлик қиладиган Плимутрок олинган. Оқ П. бройлерлар етиштиришда корниш зоти б-н (оталик шакли) чатиштиришда оналик шакли тарзида фойдаланилади. Танаси чўзиқ, кўкраги ва орқаси кенг. Боши кичикроқ, тожи япроқсимон, тумшуғи ва оёқлари сариқ. Товуклари 2,7—3,2 кг, хўрозлари 3,8—4,2 кг. Йилига 160—180 та тухум қилади. Тухуми 55—60 г, оч малларанг.

Loading...