ПЛИОЦЕН

ПЛИОЦЕН (юн. pleion — нисбатан кўп сонли, кўпроқ ва kainos — янги) — неоген системаси (даври) нинг юқори бўлими, Ернинг геологик тарихидаги неоген даврининг сўнгги эпохасига тўғри келади. Плиоцен 2 млн . дан 7 млн. йилгача бўлган вақгни ўз ичига олади. Плиоценни 1833 й. да Ч. Лайель ажратган. Фарғонада бақтрия серияси ажратилади, у, ўз навбатида, тогап ва андижон свиталаридан таркиб топган. Ўзбекистоннинг жан.-ғарбида ва Сурхондарё вилоятида ғузор свитаси ажратилган. Плиоцен ётқизиқлари гил, қум, қумтош, алевролит ва ҳ. к. жинслардан иборат. Плиоцен ётқизикдарида йирик нефть конлари очилган: мае. Фарғонанинг жан. даги Бўстон, Андижон, Хўжаобод, Полвонтош, шим. да Мойлисув, Избоскан ва б. конлар.