ПЛОВДИВ

ПЛОВДИВ — Болгариянинг жан. қис-мидаги шаҳар. Марица дарёси бўйида. Пловдив вилоятининг маъмурий мар-кази. Ахрлиси 340,6 минг киши (2001). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Мамлакатнинг Софиядан кейин 2-ўриндаги муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Озиқ-овқат, енгил, рангли металлургия, машинасозлик (жумладан, станоксозлик, электротехника, электроника) саноати корхоналари мавжуд. Музейлар, опера театри, илмий тадқиқот ин-тлари, галерея бор. П. — қад. шаҳар. Мил. ав. 4-а. да Қад. Македония подшоси Филипп II томо-нидан асос солинган ва дастлаб Филлиппополь, кейин Пулпудева, Трион-циум, турклар даврида (15— 18-а. лар) Филебе, сўнгра Пловдив деб аталган. Меъморий ёдгорликлардан Жоме маежиди (15—16-а. лар) ва минора, черков (1832) сақланган. Пловдивда ҳар йили халқ-аро ярмарка ўтказилади.

Loading...