ПЛЬЗЕНЬ

ПЛЬЗЕНЬ — Чехиядаги шаҳар, Беро-унка дарёси бўйида. Аҳолиси 167 минг киши (2000). Мамлакатнинг йирик транспорт йўллари тугуни ва муҳим саноат маркази. Огир машинасозлик ривожланган. АЭС учун жиҳозлар и. ч., электротехника, локомотив ва вагонсозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Бадиий галерея бор. П. га 1292 й. да асос солинган. 14 — 15-а. ларда йирик ҳунармандчилик ва савдо шаҳри бўлган. 14—18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.

Loading...