ПО

ПО (Рое) Эдгар Аллан (1809.19.1, Бостон — 1849, 7.10, Балтимор) — аме-рика романтик ёзувчиси ва адабий танқидчиси. Символизм бошловчиси. Актёрлар оиласида тутилган. 1815—20 й. ларда Буюк Британияда яшаган. 1825 й. Виргиния ун-тига кирган, УэстПойнт ҳарбий академияси (1830—33)да ўқиган. Асосан, фожиали, «даҳшатли» («Қора мушук», 1943 ва б.), фантастик («Ворон ва бошқа шеърлар», 1845) ёки юмористик новеллалар («Гротесклар ва арабескалар» тўплами, 1840) классиги. По детектив адабиётнпнг асосчиларидан («Морг кўчасидаги кртиллик», 1841; «Мари Роже сири», 1842; «Тилла қўнғиз», 1843; «Ўгирланган мактуб», 1845). Унинг етук лирикасида махбуба – ; сидан жудо бўлган кишининг жафола – | ри мавзуи ўз ифодасини топган («Аннабель Ли», 1849 ва б.). Шафкатсизлик, садизм П. ҳикояларида инсон табиатидаги ҳайвоний ҳирсларнинг тантанаси тарзида талкин этилган. По жамият хаёти, кишилар табиати ва руҳиятидаги емирилиш ҳолларини тасвирлар экан, ҳажвий ва ижтимоий-танкидий пафосдан хам самарали фойдаланган. «Ижод фалсафаси» (1845), «Поэтик принцип» (1850) фалсафий асарлари билан америка эстетикаси ривожига муносиб ҳисса қўшган. Понинг детектив ҳикоя жанри-даорттирган тажрибалари А. К. Дойль, Р. Л. Стивенсон, Г. Честерсон сингари ёзувчилар ижодида анъана сифатида фойдаланидди; шеърий ижоди француз ва рус символистларига таъсир кўрсатган. Асарлари узбек тилига таржима килинган («Тилла қўнғиз», 1962).