Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ПОЧЧАОТАСОЙ

ПОЧЧАОТАСОЙ, Подшоотасой — Наманган вилоятидаги сой. Чатқол тизмасининг ён бағирларидан бошла-нади. Уз. 80 км дан ортиқ. Ҳавзасининг майд. 389 км2. П. юқори оқимида чуқур даралардан, Нанай қишлоғи ёнида тоғдан чиқиб Қорабали водийсидан оқади. Катта ёйилма ҳосил қилади. Шу ердан сой суви суғориш арик/iapnra олинади. Қор, ёмғир, ер ости сувларидан ва қисман музликлардан тўйинади. Ҳавзасида умумий уз. 4 км дан ортиқ 6 та музлик бор (майд. 1,9 км2). Ииллик ўртача сув сарфи 6,1 м3/ сек., оқим модули 15,7 л/сек, км2, Вегетация даврида йиллик сувининг 80% и оқиб ўтади.

Поччаотасойдан Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг экин майдонлари сув ичади. Сой водийсида Заркент ва Нанай қишлоқлари бор.

Prev Article

ПОЧТАМТ

Next Article

ПОШО