ПОДА

ПОДА (чорвачиликда) — биртурга оид чорва моллари тўдаси. Подалар чорвачилик хўжаликларида алоҳида саклаш, боғлаб бокиш ёки яйловда ўтлатиш (бокиш) учун ташкил этилади. Яйловда бокилганда сокин сигирлар 100—200, бу-зоклар 30—60, семиртириладиган ёш моллар 150—200; қўйчиликда она қўйлар 200 — 800, ахта кўчқорлар 600— 1200 бошдан иборат бўлади. Қўйлар Подаси отар, йилкилар Подаси уюр деб аталади.

2) хўжалик (ферма)да бўлган бир турдаги хайвонларнинг умумий сони (боши). Пода таркиби, ундаги хдйвонларнинг жинси, ёши ва ишлаб чиқариш гуруҳларининг нисбати, уларнинг аҳамияти ҳамда фойдаланиш муддатлари Подани кўпайтириш шарт-шароитларига боғлиқ. Поданинг зарур структу-расини саклаб туришда поданинг режалаштирилган айланмасига риоя этилади.

Loading...