ПОДАГРА

ПОДАГРА (юн. podos — оёқ ва agra — қопқон) — организмда моддалар алмашинувининг бузилишидан келиб чиқадиган касаллик. Бунда суяклар, бўғимлар, тоғайлар, пайлар, фасциялар ва б. да сийдик кислота тузлари (уратлар) тўпланади. Подагра айрим оилалар авлодида йиллар давомида кузатилгани учун ир-сий касалликларга ҳам киритишади. Бундан ташқари, нотўғри овқатланиш, спиртли ичимликлар, гўшт ва гўшт маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш, кам ҳаракатланиш натижасида ҳам юзага келади. Касаллик кўпроқ эркакларда 40 ёшдан кейин, аёлларда эса нисбатан камроқ учрайди. Сийдик кислота тузлари оёқ ва қўлларнинг майда бўғимларида (уларнинг шакли ва функцияси бузилади), шунингдек, тери, қулоқ чиғаноғи тоғайлари ва ҳатто ички аъзолар (мас, буйрак)да тўпланиши мумкин. Оёқнинг бош бармоғи бўғимида игнасимон уратлар тўпланиши касалликнинг энг характерли белгисидир.

Подагра оғриқ хуружлари билан кечади. Бирор бўғимда, хусусан, бошмаддоқ бўғимларида, бирдан сабабсиз қаттиқ оғриқ туриши Подагранинг асосий белгиларидандир. Оғриқ кечаси, одатда, саҳарга яқин ту-тади ва беморнинг эти увушиб гавда т-раси 40° гача кўтарилади, тонгга яқин оғриқ бир оз камаяди, бу ҳодиса 1—3 кунга чўзилади. Зарарланган бўримлар териси қизариб шишади, қўл тегизилганда безиллайди. Оғриқ хуружларига қориннинг дам бўлиши, ичак функция-сининг бузилиши (қабзият) ҳам кўшилиши мумкин. Кейин оғриқтўхтайди. Яна қайталагунча бир неча кундан тортиб 1 — 2 йилгача муддат утиши мумкин. Касаллик кучайиб борса, хуружлар тез-тез кай-таланиб, улар орасидаги муддат қисқара боради ва касаллик сурункали туе олади.

Подагранинг ўткир хуружлари, айниқса, сурункали шаклга ўтиб кетишининг олдини олиш учун ўз вақтида врачга мурожаат қилиш керак.