ПОДОЛЬСК

ПОДОЛЬСК — РФ Москва вилоятидаги шаҳар (1781 й. дан), Пахра дарёси соҳилида. Москвадан 43 км жан. даги т. й. станцияси. Аҳолиси 197 минг киши (1998). Механика (тикув машиналари), машинасозлик (буғ қозонлари ва б.), қ. х. машиналари, аккумулятор, кабель з-длари, рангли металлургия, қурилиш материаллари корхоналари ва б. бор.

Подольскнинг саноати 19-а. нинг охиридан ривожлана бошлади (цемент з-ди, тайёр қисмлардан «Зингер» тикув машиналари йиғиш з-ди ва б. қурилди).

Loading...