ПОДШИПНИК

ПОДШИПНИК — айланувчи вал ва ўқларнинг таянчи. Механизмнинг айланувчи ёки тебранувчи кисмлари ва-зиятини бошқа қисмларга нисбатан чеклайди, валдан тушадиган кучларни бевосита қабул қилиб, валнинг равон ва осон айланишига имкон беради. Сирпаниш ва думалаш Подшипник лари бор. Сирпаниш Подшипник ларининг таянч сир-ти цилиндр, конус ёки шар шаклида бўлиши, таянч сирт билан вал бўйни қуруқ (мойсиз), ярим қуруқ ёки суюқ ишқаланиб (яъни мойланиб) ишлаши мумкин. Бундай Подшипник ларнинг ажраладиган ва ажралмайдиган хиллари бўлади. Ажраладиган Подшипникда вкладиш, ажралмайдиганида втулка, одатда, корпусдаги тешикка, таянч сирт билан вал бўйни орасига ўрнатилади. Булар антифрикцион материаллар (баббит, текстолит, резина, пластмасса ва б.) дан тайёрланади. Думалаш Подшипник ички ва ташки ҳалқалар, тебраниш жисмлари (шарча, ролик) ҳамда сепаратордан иборат. Таъсир киладиган куч йўналишига қараб, радиал, радиалтирак Подшипниклар бўлади.

Тебраниш жисмлари ва ҳалқаларнинг иш сиртлари шаклига қараб, шарчали, роликли, шарчали-сферик, цилиндр, қисқа ва узун роликли, конус роликли, сферик-конус роликли, игнали хилларга; тебраниш жисмларининг қаторлар сонига қараб, бир, икки ва кўп қаторли ва б. хилларга бўлинади. Думалаш Подшипник юқори сифатли пўлатдан тайёрланади. Мойланиш усулига қараб, ўз-ўзидан ва мажбурий мойланадиган Подшипниклар бўлади. Подшипник машинасозлик, кемасозлик, самолётсозлик ва б. соҳаларда ишлатилади.