ПОДШО ПИРИМ МАЖМУАСИ — Фарғона вилояти Бувайда туманидаги меъморий ёдгорлик. Дастлаб Фарғона водийсида ислом динини тарғиб қилган Шоҳ Жалил қабри устига сағана қурилган, кейинчалик атрофида Подшо Пирим Мажмуаси барпо этилган. Мажмуа 2 ҳовлидан иборат. Биринчисида пештоқ-гумбазли дарвозахона (15-а.) ҳамда унинг ён томонига қурилган маежид (20-а.), иккинчисида 15 — 16-а. ларга оид қабр ва сағаналардан иборат мақбара бор.
Маежид тўғри тўртбурчак тарҳли хонақоҳ, шифти маҳаллий меъморлик услубида ўзига хос безакдор қилиб ишланган. 3 томони айвондан иборат. Айвон шифтини 44 устун кўтариб ту-ради. Поғонали қилиб бир томонлама қурилган мақбара (18х8м), шим.-жан. ўқи бўйлаб жойлашган чортоқ тарҳли зиёратхона (5,2×5,2 м) ва гўрхона (4,3×4,3 м) дан иборат. Зиёратхона девори сатҳига чуқур равоқли токчалар ишланган. Хона ичи ганч сувоқли, равоқсимон дарчалар орқали хонага ёруғлик тушади. Дарчаларга панжаралар ишланган. Икки табақали ёғоч эшиклар ясси ўйма нақшлар билан безатилган.