ПОЕЗД

ПОЕЗД — бир ёки бир неча вагон тир-калган таркиб (состав). Вагонлар бир-бирига махсус тиркаш мосламаси (автоулагич) билан уланади. Поезд умумий сигнализация тизими билан таъминланади. Битта ёки бир нечта тиркама уланган автомобиль автопоезд деб аталади. Поезднинг шошилинч ёки навбатсиз (тиклаш, ўт ўчириш, қор тозалаш ва б.) ва ҳ. к. хиллари бор. П., асосан, йирик стяларида ҳаракат графиги ва Поезд тузиш планига мувофиқ тузилади. Фойдала-ниладиган тортиш кучига ва қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг узунлигига қараб, ҳар бир Поезд категорияси учун составнинг оғирлиги ва узунлиги белгиланади.

Prev Article

ПОДШОҲ

Next Article

ПОЗИТРОН