ПОГОНОФОРАЛАР

ПОГОНОФОРАЛАР (Pogonophora) — умуртқасиз ҳайвонлар типи. Дастлаб 1914 й. да топилган. Шакли ипсимон, узунлиги бир неча см дан 1,5 м гача, хитин най ичида жойлашган. Гавда бўшлиғи целом, ичаги бўлмайди. Асосан, гавда бўшлиғида учрайдиган ол-тингугурт бактериялари синтезлайдиган органик моддалар ҳисобидан озиқланади. Айириш органлари — целомодуктлар 1 та сегменти бўшлиғига очилади. Пайпаслагичлари орқали на-фас олади. Қон айланиш системаси ёпиқ, юраги қорин томонда. Нерв системаси нерв тугунлари тўплами — миядан ва қорин териси эпителийсида жойлашган бўйлама нерв стволидан иборат. Айрим жинсли. Тухумдан 2 та киприк белбоғли ва ичакли личинка чиқади, кейинчалик ичак сўрилиб кетади. 2 синф: френулятлар, яъни сувликлилар (150 тур) ва афренулятлар, яъни сувсизлилар (2 тур) синфларига ажратилади. Денгиз тубида, одатда, 3 дан 10 км гача чуқурликда ўтроқ яшайди. Тузилиши бирламчи ҳамда иккиламчи оғизлиларга ўхшаб кетади.

Loading...