ПОКИСТОН

ПОКИСТОН, Покистон Ислом Республикаси (Islami Jamhyriya Pakistan) — Осиё жан. да, Ҳиндистон я. о. нинг шим.-ғарбидаги давлат. Майд. 803,9 минг км2. Аҳолиси 147,6 млн. киши (2002). Пойтахти — Исломобод ш. Маъмурий жиҳатдан 4 провинция, федерал пойтахт ҳудуди ва федерал хукумат томонидан бошқариладиган қабилалар ҳудудига бўлинган.

Давлат тузуми. Покистон — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи ислом республикаси. Амалдаги конституцияси 1973 й. қабул қилинган, 1977 й. тақикланган ва 1985 й. 30 дек. да қайта тикланган. Давлат бошлиғипрезидент (2001 й. дан Пар-виз Мушарраф), у 5 й. муддатга сайла-нади ва кетма-кет 2 мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас. Крнун чиқа-рувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент (Сенат ва Миллий ассамблея), ижрочи ҳокимиятни президент ва хукумат амалга оширади. Бош вазирни президент тайинлайди.

Табиати. Покистон худудининг шим. ва шим.ғарбий қисмини, асосан, тоғлар ва қирлар эгаллаган, шарқий ва жан.-шарқий қисми эса Ҳинд текислиги (Ҳиндганг текислигининг бир қис-ми)дан иборат. Покистоннинг жан.-шарқини Тар чўлининг ғарбий ярми эгаллаган. Ҳинд дарёси ҳавзасининг текислик қисмида Панжоб ва Синд табиий, тарихиймаданий вилоятлари бор. Мамлакат ҳудудининг катта қисмини Ҳиндукуш, Ҳимолай ва Эрон тоғ тизмалари эгаллаган (энг баланд жойи Тиричмир чўққиси, 7690 м). Ҳинд водийсига яқинлашган сайин тоғ тизмалари пасайиб боради ва тоғлараро йирик ҳавзалар — Кўҳат, Банну, Пешовар водийсига айланади. Ҳиндукуш ва Ҳимолай тоғларида музликлар бор. Покистоннинг шарқий пасттекислик қисми Ҳиндистон платформасининг шим.-ғарбий чеккасида ва тоғлиқ қисми Ўрта денгиз бурмали минтақасида жойлашган. Фойдали казилмалардан нефть, газ, кумир, темир, полиметалл, сурма, барит, олтингугурт, тоштуз, гипс, магнезит, хромит, марганец, мис, қўрғошин ва б. бор.

Иқлими, асосан, тропик, шим.-ғарбида субтропик, қуруқ континентал. Янв. да ўртача т-ра Ҳинд текислигида 12—16° (Арабистон денгизи соҳилларида 20° гача), шим. даги тоғ тепаликларида совуқ —20° гача. Июлнинг ўртача т-раси жан. ва жан.-шаркдаги чўлларда 35° гача, соҳилда 29° атрофида, ғар-бдаги тоғ ва ясситогларда 20—25°, 5000 м баландликда 0°. Йиллик ёғин соҳилда 150—200 мм, Синдда 100 — 200 мм (Тар чўлининг баъзи жойларида 50 мм гача), шим.-ғарбдаги во-дий ва ясси тоғларда 250—400 мм, шим. даги тоғларда 1000—1500 мм. Мамлакат ҳудудининг катта қисми Ҳинд дарёси ҳавзасига мансуб, ғарбий кисмидаги дарёлар Арабистон денгизига ёки берк ҳавзага (Балужистонда) оқади. Энг катта дарёси Ҳинд ва унинг ирмоқлари. Дарёлари ёмғир, қор ва музликлардан сув олади, езда серсув, су-ғоришда фойдаланилади.

Тупроқлари — мамлакат текислик қисмида бўз, бўз-жигарранг, Тар чўлида қумли, тог этакларида жигарранг ва қўнғир тупроқ. Ўсимликлари, асосан, чала чўл ва чўлга хос. Ҳинд дарёси бўйлари тўқайзор, дельтаси ва денгиз сохили мангра чакалакзорларидан ибо-рат. Тар чўлида ксерофил буталар ва да-ғал ўтлар ўсади. Балужистон тоғларида арчазорлар бор. Покистон шим. да — 1500—3000 м баландликларда кенг баргли ва игна баргли дарахтлар. Ўрмонлар мамлакат ҳудудининг 3% ни ташкил этади. Ҳайвонот дунёси хилма-хил: тоғларда қоплон, ёввойи қўй ва эчки, гизол, текисликларда сиртлон, чиябўри, тўнғиз ва эшак, хар хил кемирувчилар учрайди. Парранда кўп. Ҳинд дарёсида тимсохлар яшайди. Арабистон денгизи балиққа бой. Киртхар ва Лаъл Сухантра миллий боглари, қўриқхоналар бор.

Аҳолиси, асосан, панжобилар; пуштунлар, синдҳийлар, балуч (балуж) лар ҳам яшайди. Покистоннинг шим. қисмида тоғли халклар — кхў ва кўҳистонийлар истиқомат қилади. Расмий тилурду ва инглиз тиллари. Аҳолисининг 98% ислом динига, қолганлари зардуштийлик, ҳиндуийлик динларига эътиқод қилади. Аҳолининг 57% 12 та йирик шаҳарда яшайди. Йирик шаҳарлари — Карочи, Лоҳур, Файсалобод, Ҳайдаробод, Равалпинди, Пешовар, Мўлтон.

Тарихи. Покистон ҳудудида одам палеолит даври охиридан бошлаб яшаб келади. Мил. ав. 3-минг йилликнинг бошида Ҳинд дарёси ва ирмоқиари водийсида жахрннинг энг қад. цивилизацияларидан бири — Хараппа маданиятита мансуб дастлабки давлатлар пайдо бўлди. Мил. ав. 6-а. охирида бу ерлар қад. Эроннинг Ахома-нийлар салтанати таркибига қўшиб олинди. Мил. ав. 327—326 й. ларда маке-дониялик Александр забт этди. Унинг вафотидан сўнг бу ерлар Мауриялар империясиги қўшилиб кетди. Мил. ав. 2-а. нинг бошида Покистон ҳудудида Ҳинд-юнон подшолиги деб аталадиган давлат вужудга кедди. Мил. 1—3-а. ларда Ҳинд дарёси хавзаси Кушон подшолигига қўшиб олинди. Пурушапура ш. (ҳоз. Пешовар) унинг пойтахти бўдди. Кушон подшолиги парчалангандан сўнг, ҳоз. Покистоннинг ғарбий қисмлари сосонийлар, шарқий қисмлари гупталар салтанатига қўшилиб кетди. 5-а. нинг 2ярмида бу ерда эфталийлар ҳокимияти ўрнатилиб (6-а. ўрталарига кадар), Сакала ш. (ҳоз. Сиялкот) мамлакат пойтахти бўлган.

664 й. да араблар Ҳинд дарёси водийсига бостириб кирдилар. 711— 13 й. ларда Муҳаммад ибн Қосим қўмондонлигидаги қўшинлар Синд ва Панжобнинг жан. қисмини эгаллади. Шу тариқа Покистон ҳудудида ислом дини тарқала бошлади. 750 й. Умавийлар халифалиги ағдарил-гач, Синд мустақил давлатга айланди. 11-а. бошларига келиб, ҳинд дарёси ҳавзасини Ғазнавийлар, 12-а. да Ғурийлар, 13-а. бошларида Деҳли султонлиги эгаллади. Бетўхтов урушлар, исёнлар ва чет эл босқинларига қарамай, Ҳинд дарёси ҳавзасидаги Лоҳур, Мўлтон, Пешовар, Татта каби йирик шаҳарлар муҳим иқтисодий ва маданий марказга айланиб, бир қатор мамлакатлар билан савдо муносабатларини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлган. Уларнинг бу мавқеи Бобурийлар давла-ти даврида ҳам сақланган. 1707 й. да шоҳ Аврангзеб вафотидан сўнг Ҳинд дарёси ҳавзаси эрон, афғон ва маҳаллий заминдорларнинг кураш майдонига айланди. 18-а. ўрталарида ҳоз. Покистон худу-ди — афғон шоҳи Аҳмадшоҳ Дуррожй тасарруфига ўтди. 18-а. нинг 60-й. ларида Панжобда бир нечта султонликлар ву-жудга келди, маҳарожа Ранжит Сингх (1799—1839 й. ларда ҳукмронлик қилган) уларни ягона давлатга бирлаштирди.

Бобурийлар салтанатининг инқирозга юз тутиши, ички урушлар, эрон ва афғон ҳукмдорларининг бостириб киришлари инглиз мустамлакачиларининг босқинчилик режалари амалга ошишига ёрдам берди. Улар 1843 й. Синдни, 1845—49 й. ларда Панжобни, 1854, 1876, 1879, 1893 й. да Балужистон ва Шарқий Пуштун қабила ҳамда султонликларини босиб олди.

Покистон халқларининг миллий озодлик ҳаракати 20-а. бошларида айниқса кучайди (1896—1908 й. ларда Синддаги Ҳурлар қўзғолони, 1919—21 й. ларда че-гарадаги пуштун қабилалари қўзғоло-ни, 1930 й. даги Пешовар қўзғолони ва б.). 1947 й. 14 авг. да Покистон мустақил деб эълон қилинди. Покистоннинг биринчи генерал гу-бернатори қилиб Мусулмонлар лигасининг раҳбари ва Покистон озодлиги ҳаракатининг йўлбошчиси Муҳаммад Али Жин-на (1876—1948) сайланди. Мустамлакачилик асоратидан қутулиб, давлат мустақиллигини сақлаш, мамлакат иктисодиётини ривожлантириш ва шу мақсадда ислоҳотлар ўтказиш Покистон сиёсий ҳаётининг муҳим масаласи бўлиб турар эди. Ҳукмрон Мусулмонлар лигаси партиясининг раҳбарияти Ғарбий Покистон за-миндорлари ва сармоядорларининг ма-вқеини мустаҳкамлашга интилди. Бунинг устига Покистон ривожланишининг асосий муаммолари ҳал этилмаслиги са-бабли аҳолининг кўп қисми бу партиядан юз ўгира бошлади. Мазкур партия ичида фракциячилик кураши кучайди ва дастлабки мухолифотчи партиялар вужудга келди. Иқтисодий қийинчиликларнинг тобора чигаллашиб бориши ватанпарвар зобитлар ора-сида норозиликни келтириб чиқарди. Ҳукмрон доиралар ўртасида кураш кескин туе ола бошлади. 1951 й. 16 окт. да П. Бош вазири Лиёқат Алихон (1895—1951) ўлдирилди. Ўсиб бораётган сиёсий беқарорлик шароитида Покистон ҳарбий блоклар — 1954 й. 8 сент. да СЕАТО, 1955 й. 23 сент. да Бағдод пакти (1959 й. авг. дан — СЕНТО)га аъзо бўлди. Ҳокимиятни қўлда сақлаб қолиш мақсадида Мусулмонлар лигаси раҳбарлари бир оз ён беришга мажбур бўлдилар. Жумладан, 1954 й. бенгал тили урду тили билан бир қаторда давлат тили деб тан олинди. 1955 й. Мусулмонлар лигаси ва Бирлашган фронт вакилларидан иборат коалицион ҳукумат тузилди. 1956 й. 29 фев. да таъсис мажлиси Покистоннинг янги конституциясини қабул қилди. Унга кўра, П. Федератив Ислом Республикаси деб атала бошлади. 1958 й. 7—8 окт. да ҳарбий тўнтариш ўтказилди, конституция бекор қилинди, барча сиёсий партиялар тақиқлаб қўйилди. 27 окт. дан қуролли кучлар олий бош қўмондони генерал М. Айюбхон президентлик вазифасини ўз зиммасига олди. 1962 й. ҳукумат ишлаб чиққан янги конституция эълон қилинди. Унга кўра, Покистонда бошқарувнинг президентлик шакли жорий этилди. 1962 ва 1965 й. да М. Айюбхон мамлакат президента этиб сайланди. 1965 й. сент. да Покистон б-н Ҳиндистон ўртасида Кашмир масаласида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди.

1966 й. 4—10 янв. да Тошкентда Покистон пре-зиденти билан Ҳиндистон Бош вазири учрашди. Тошкент декларацияси (1966) номли тарихий ҳужжатнинг ҳар икки мамлакат томонидан имзоланиши натижасида низоларни тинч йўл билан ҳал этишга йўл очилди. 1968 й. охири — 1969 й. бошида Покистон даги вазият кескинлашди. Мамлакатдаги мухолифатчилик ҳаракати кучайди. 1969 й. 25 мартда М. Айюбхон президентлик лавозимидан воз кечди ва ҳокимиятни Покистон армиясининг бош қўмондони генерал A. M. Яҳёхонга топширди. Яна ҳарбий хрлат эълон қилинди, қонун чиқарувчи мажлис, марказий ва провинция ҳукуматлари тарқатиб юборилди, конституция бекор қилинди. 1970 й. дек. да Покистон тари-хида биринчи марта умумий сайлов ўтказилиб, Шарқий Покистонда Мужибур Раҳмон бошчилигидаги Авоми лиг партияси ва Ғарбий Покистонда З. А. Бхутто бошчилигидаги Покистон халқ партияси голиб чиқди. Авоми лиг партияси Шарқий Покистонга регионал мухторият берилишини талаб қилди. Покистон раҳбарлари буни рад этишди. Натижада мамлакатда сиёсий танглик рўй берди. Покистон раҳбарларининг бедодликларига жавобан 1971 й. 26 мартда Шарқий Покистон П. дан ажралиб чиқиб, Бангладеш Халқ Республикаси деб эълон килинди. Шарқий Покистондан Ҳин-дистонга кўплаб қочоқларнинг ўтиб кетиши Ҳиндистон б-н П. ўртасида уруш келиб чиқишига сабаб бўдди. 1971 й. 16 дек. да Даккада Покистон аскарлари таслим бўлди. 20 дек. да А. М. Яҳёхон истеъфога кетишга мажбур бўлди ва ҳоки-миятни Покистон халқ партиясининг рахбари З. А. Бхуттога топширди. 1974 й. мартда П. Бангладеш Халқ Республикасини тан олди, СЕАТОдан чикди, буларнинг хаммаси Ҳиндистон я. о. даги вазиятнинг мўътадиллашувига олиб келди.

Покистон ички ҳаётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. 1972 й. 24 апр. да ҳарбий ҳолат бекор қилинди, 1973 й. 14 мартдан янги конституция кучга кирди. Сиёсий партиялар фаолияти тикланди. 1977 й. навбатдаги парламент сайлови ўтказилиб, Покистон халқ партияси парле-ментдаги деярли 80% ўринни олди. З. А. Бхутто бошчилигида ҳукумат тузилди. Лекин 9 та мухолифатчи партиядан тузилган Покистон миллий альянси сайлов натижаларини тан олмади. Қайта сайлов ўтказишни, ҳукуматнинг истеъфога чиқишини талаб қилди, мамлакатда тартибсизликлар бошланди. Сиёсий беқарорлик ва иқтисодий қийинчиликлар ортиб бораётган шароитда бутун ҳокимиятни армия штаби бошлиғи генерал М. Зиёулҳақ ўз қўлига олди.

1984 й. 19 дек. да референдум ўтказилиб, унда ҳукумат олиб бораётган исломлаштириш сиёсатини қўллабқувватлаш масаласи қўйилди. Натижа ижо-бий бўлди ва Зиёулҳак кейинги 5 йилга мамлакат президенти деб эълон қилинди. 1988 й. 29 майда Зиёулҳақ қонун чиқарувчи органларни тарқа-тиб юборди, марказий ва провинция ҳукуматларини истеъфога чиқарди, уларни порахўрлик ва жиноятда айблади. М. Зиёулҳақ янги ҳукуматга шахсан ўзи бошчилик қилди. 1988 й. 17 авг. да президент авиация фалокатида ҳалок бўлди. Конституцияга мувофиқ, сенат раиси Ғулом Исҳоқхон президент лавозимини эгаллади. 1988 й. 16 нояб. да Миллий мажлисга ўтказилган сайловда П. Халқ партияси голиб келди ва унинг раҳбари Беназир Бхутто хоним бошчилигидаги ҳукумат тузилди. Янги ҳукумат фавқулодда ҳолатни бекор қилди, касаба ва талаба уюшмалари фаолиятига рухсат берди, Зиё-улҳақдаврида қамалган сиёсий маҳбусларни озод қилди. 1990 й. 24 окт. да Миллий ассамблеяга ўтказилган навбатдан ташқари сайловда Ислом демок-ратик альянси голиб чикди. Унинг раҳ-бари Миён Муҳаммад Навоз Шариф бош вазир бўлди. 1993 й. 6 окт. да ўтка-зилган навбатдан ташқари парламент сайловида Покистон халқ партияси кўпчилик овоз олди. Б. Бхутто хоним раҳбарлигидаги коалицион ҳукумат тузилди. Фа-рук. Аҳмадхон Лағарий Покистон президента этиб сайланди. 1997 й. 3 фев. да бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайлови натижасида яна М. М. Навоз Шариф бош вазир бўлди. Ҳукумат мамлакат иқтисодиётини яхшилаш тадбирларини амалга оширди. Халқаро иқтисодий ҳамкорлик манфаати учун дам олиш куни жумадан якшанбага ўтка-зилди. Ҳукумат исрофгарчиликка қарши, маблағларни тежаш учун курашди, юқори амалдорларнинг имтиёзларини чеклади. 1997 й. 2 дек. да президент Ф. А. Лағарий ўз ихтиёри билан лавозимидан воз кечди. Конституцияга кўра, давлат раҳбари вазифасини вақтинча Сенат раиси Васим Сажжод бажара бошлади. 1997 й. 31 дек. да мамлакат президенти этиб Муҳаммад Рафик Тарар сайланди. 1999 й. 12 окт. да давлат тўнтариши бўлиб, бутун ҳоки-мият генерал Парвиз Мушарраф бошлиқ ҳарбийлар қўлига ўтди. П. Мушарраф Н. Шарифни қамоққа олди ва 2001 й. 20 июнда президент М. Р. Тарарни лавозимидан четлатди, ўзини мамлакат президенти деб эълон қилди. Покистон — 1947 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР суверени-тетини 1991 й. 20 дек. да тан олган ва 1992 й. 10 майда дипломатия муноса-батлари ўрнатган. Миллий байрами — 14 авг. — Мустакиллик куни (1947).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. П. Халқ партияси, 1967 й. асос солинган; П. Миллий Халқ партияси, 1986 й. тузилган; П. мусулмонлар лигаси, 1906 й. ташкил этилган; П. демок-ратик партияси, 1969 й. асос солинган; Жамоати Исломий, ўта ўнг диний жамоа партияси, 1941 й. да тузилган. Умумпокистон касаба уюшмалари фе-дерацияси, 1947 й. да тузилган; Қавмий маздур маҳаз («Миллий ишчи фрон-ти»), 1961 й. датузилган; П. меҳнатхалқ бюроси, 80-й. ларнинг ўрталарида Покистон халқ партиясининг ишчилар ҳаракатидаги қаноти сифатидатузилган; П. миллий ишчи федерацияси, 1968 й. да ту-зилган; П. миллий касаба уюшмалари федерацияси, 1962 й. 60 га яқин йи-рик ф-ка касаба уюшмаларининг бирлашишидан ташкил топган.

Хўжалиги. Покистон — саноати ривожланаётган аграр мамлакат. 1947—91 й. ларда мамлакат иқтисодиёти таркибида чуқур ўзгаришлар содир бўлди — и. ч. замонавий шакл ва услубларга ўтди, ялпи ички маҳсулот 5 баравар ошди. Иқтисодиётдаги бу натижаларга асосан давлатнинг иқтисодий сиёсати — хусусий ишбилармонликни бошқариш ва рағбатлантириш хамда давлат секторининг фаолияти туфайли эришилди. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. нинг улуши — 22,3%, саноатнинг улуши — 16%.

Қишлоқ хўжалиги да иқтисодий фаол ахрлининг 60% банд. Деҳқончилик — қ. х. нинг асосий тармоғи. Мамлакат ҳудудининг 1/4 қисми қ. х. учун ярокли, шундан 3/4 қисми суғорилади, айрим жойларда йилига 2—3 марта ҳосил олинади. 50—70-й. лардаги аграр ислоҳотларга қарамай, анъанавий аграр муносабатлар — заминдор ер эгалиги ва ердан фойдаланишнинг майда деҳқон (ко-ранда) шакли сақланиб қолган. Ҳинд да-рёси ҳавзасида дунёда энг катта сугориш системаларидан бири бунёд этилган. Деҳқрнчиликдаги асосий экинлар: буғ-дой, шоли, арпа, маккажўхори, техника экинларидан мойли экинлар, пахта, шакаркамиш ва б. Боғдорчиликда манго, банан, олма, цитрус мевалар, ўрик, узум, анор, анжир, писта етиштирилади. Шунингдек, картошка, пиёз, саримсоқ, қалампир, помидор, карам, қовоқ, тарвуз ва б. экилади.

Чорвачилик ялпи ички махсулотнинг 8,3%ни таъминлайди. Покистонда қорамол кўпроқ. Буйвол, эчки, қўй, туя, от ҳам боқилади. Сўнгги йилларда шаҳарлар атрофида гўшт ва сут чорвачилиги, паррандачилик ривожланди. Балиқовлашдан келадиган фойда экспорт тушумининг тахм. 3%ни ташкил этади.

Саноати. Покистонга мустамлакачилик давридан бир неча кичик тўқимачилик ф-каси, қанд з-ди, т. й. ва механика устахонаси мерос бўлиб қолган. 50-й. ларда саноатлаштириш сиёсатининг асосий мазмуни енгил саноатни, аввало тўқимачилик саноатини ривожлантиришдан иборат бўлди. 1952 й. да Саноатни ривожлантириш давлат корпорацияси фаолият бошлади. 1955 й. да Суйи (Балужистон)да йи-рик табиий газ конини ўзлаштиришга киришилди. Кон саноати жадал суръатлар б-н, баъзи йилларда 20% гача ўсди. Мамлакат жан. (Синд провинцияси)да нефть конларининг очилиши ва ишга туширилиши натижасида нефть қазиш ҳажми 4 баравар ошди. Ҳоз. нефть и. ч. (йилига тахм. 2,5 млн. тонна) мамлакат эхтиёжининг 25—30% ни қоплайди. 50—80-й. ларда з-д ва ф-каларнинг умумий сони 1,4 мингдан 5 мингга, уларда ишловчилар сони эса — 200 мингдан 500 мингга етди. Қайта ишлаш саноати, айниқса, тез ривожланди. Саноат марказлари ҳисобланган Карочи ва Лоҳур ёнига Файсалобод, Ҳайдаробод, Мўлтон, Равалпинди ш. лари қўшилди. Ваҳ, Таксила, Даудхейл, Наушехра каби янги саноат марказлари вужудга келди. Саноатнинг асосини металлугия ва машинасозлик ташкил этади. Киме саноати тахм. 300 корхонадан иборат. Клмё-фармацевтика саноати (100 дан ортиқ корхона) алоҳида соҳага айланди. Қурилиш материаллари и. ч. соҳаси тез суръатлар билан ривожланди. Озиқ-овқат саноати йирик соҳа ҳисобланади. Тиб-биёт асбоб-ускуналари, спорт анжомлари саноати ривожланган. Полиграфия саноати, асосан, ўрта ва кичик босмахоналардан иборат. Чармпойабзал саноати корхоналари барпо этилган. Косибчилик ва ҳунармандчилик (мато, чарм, металл, ёғоч, ақикдан буюмлар тайёрлаш) ривожланган. Гидростя, ис-сиклик ва атом электр стяларида йилига ўртача 30 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади.

Транспортида автомобиль транспорта асосий ўринни эгаллайди. Мамлакат ичкарисида ташиладиган юкнинг 3/4 қисми автомобиль транспортида, 1/4 кис-ми т. й. да ва 0,1% — хаво транспортида ташилади. Т. й. узунлиги — 9 минг км, автомобиль йўллари — 140 минг км. Ташки савдо юклари, асосан, денгиз ва ҳаво транспортида, қисман автомобиль транспортида ташилади. Денгиз савдо флотининг тоннажи 514 минг т дедвейт. Денгиз портлари: Карочи ва Косим. Аэропортлари Карочи, Равалпинди, Лоҳур ш. ларида.

Ташқи савдоси. Покистон четга гуруч, пахта, ип, ип газлама, гилам, чарм, балиқ ва б. сотади. Ўсимлик ёғи, чой, нефть, кимё маҳсулотлари, ўғит, умумий машинасозлик товарлари, электр анжомлари, пўлат, чўян, чой, қуроляроғ ва ҳ. к. сотиб олади. Асосан, Сау-дия Арабистони, Буюк Британия, Япония, Германия, АҚШ билан савдо қилади. Пул бирлиги — П. рупияси.

Соғлиқни сақлаш. Мустақиллик йилларида Покистон соғлиқни саклаш соҳасида маълум ютуқларга эришди: тиббиёт муассасалари ва ходимлари кўпайди. Кадрлар тайёрлаш ва и. т. лар олиб бориш тизими ташкил топди. 40-й. ларнинг охирида 1,4 минг врач бўлиб, ҳамширалар йўқ эди. 90-й. ларнинг бошида врачлар сони 55 мингга яқин, ўрта малакали тиббиёт ходимлари 40 минг, ҳамширалар 20 мингга етди. Врачлар ва ўрта малакали тиббиёт ходимлари тиббиёт ун-тида, 6 коллеж ва 9 тиббиёт муассасасида тайёрланади. Санитария меъёрларига мое келадиган ичимлик сувнинг йўклиги жиддий муаммо. Канализациядан 6—7% аҳоли фойдаланади.

Маорифи, маданиймаърифий ва илмий муассасалари. Покистонда умумий таълим ҳақида қонун қабул қилинмаган. Покистон умумтаълим мактаблари тузилиши қуйидагича: бошланғич мактаб (1—5-синфлар); тўлиқсиз ўрта (6—8-синфлар); ўрта (9 — 10-синфлар); олий (юқори) мактаб (11 —12-синфлар). Олий (юкрри) ўрта мактабни, шунингдек, оралиқ коллежни тугатганлар олий ўқув юртларига кириш хуқуқига эга. 90-й. лар ўрталарида 168 минг мактаб, 690 коллеж, 23 ун-т бўлган. Барча турдаги мактабларда 16,9 млн., коллеж ларда 610 минг, ун-тларда 76 минг киши ўқиди. Ўқитувчилар сони: барча турдаги мактабларда — салкам 550 минг, коллежларда — 56 минг, ун-тларда — 6 минг. Мактаб ўқитувчилари махсус мактаблар, ин-т ва коллежларда тайёрланади. Йирик ун-тлари: Карочидаги Карочи ун-ти (1951), Тиббиёт фанлари ун-ти (1983), Лоҳурдаги му-ҳандислик-технология унти (1961), Исломободдаги Қаид-е-Аъзам ун-ти (1965), Халқаро Ислом ун-ти (1980), Лоҳурдаги Панжоб ун-ти (1882).

Фаннинг ривожланишини режалаштириш билан Фан ва техника қўмитаси, фан ютуқларини жорий этиш билан Фан ва техника тадқиқотлари кенгаши шуғулланади. Энг йирик илмий муассасалари: П. фан тараққиёти ассоциация-си, Покистон фанлар академияси, Атом энергияси комиссияси, Атмосферанинг юқори катламлари ва космик фазони тадқиқ этиш қўмитаси, Геофизика и. т. ин-ти, Пахтачилик и. т. ин-ти ва б. Бундан ташқари, тиббиёт, иқтисодиёт, халқаро муносабат, адабиёт ва тил масалаларини ўрганувчи ихтисослашган илмий ин-т ва жамиятлар мавжуд.

Йирик кутубхоналари: Қаид-е – Аъзам ун-ти кутубхонаси, Карочи ун-ти кутубхонаси, Панжоб ун-ти кутубхонаси, Ҳамдард фонди кутубхонаси, Марказий котибият кутубхонаси, Покистон миллий кутубхонаси (Исломобод). Йирик музейлари: Карочидаги Покистон миллий музейи, Лоҳур музейи, Пешовар музейи, Лоҳур қалъаси музейи, Миллий музей (Исломобод) ва б.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва те-лекўрсатуви. Покистон ҳудудида чиққан дастлабки газ. «Кўхи нур» газ. (1850, Ло-ҳур)дир. 1990-й. лар ўрталарида 2,5 мингга яқин газ. ва жур. чиққан. Йирик газ. лари — урду тилида: «Жанг» (1937 й. дан), «Имрўз» («Бугун», 1948 й. дан), «Машриқ» («Шарқ», 1963 й. дан), «Навае вақт» («Давр овози», 1940 й. дан); инглиз тилида: «Доон» («Тонг», 1942 й. дан), «Пакистан таймс» («Покистон вақти», 1947 й. дан), «Муслим» («Мусулмон», 1979 й. дан), «Стар» («Юлдуз», 1951 й. дан) ва б. Ассошиэйтед Пресс оф Пакистан, хукумат ахборот агентлиги (1947 й. дан), Покистон Пресс Интернэшнл, хукумат таъминотидаги хусусий ахборот агентлиги (1956 й. дан), Юнайтед Пресс оф Пакистан, хусусий ахборот агентлиги (1949 й. дан) фаолият кўрсатади. 1947 й. Лоҳур ва Пешоварда радиостя бўлган. 90-й. лар ўрталарида 22 радиостя ва ўтказгич ишлади. Радиостялар мамлакатнинг асосий тилларида кунига 302 соат эшиттириш беради. Халқаро хизмат Осиё, Африка ва Европанинг 71 тилида ишлайди. Уларни Покистон радиоэшит-тириш корпорацияси (ҳукумат маҳкамаси, 1947 й. дан) назорат қилади. Те-лекўрсатув 1964 й. дан бошланган, 5 телемарказ ишлайди. Уларнинг ишига Покистон телевидение корпорацияси (1967 й. дан) раҳбарлик қилади.

Адабиёти. Покистон адабиёти урду, панжобий, синдҳий, пуштун, балуч, бра-гуйи, шунингдек, араб, форс, гужа-ратий, инглиз ва б. тилларда яратилган ёзма бадиий меросдан иборат. Минг йиллар мобайнида Ҳиндистон халқлари яратган фольклор ва ёзма адабиёт Покистон ва Ҳиндистоннинг умумий бойлигидир. Покистон ташкил топган даврда Покистон халклари адабиётининг ривожланиши турлича бўлган, урду, синдҳий ва панжоб адабиёти ривожланган эди. Покистоннинг Ҳиндистондан ажратилиши дастлаб адабиёт ривожига маълум даражада сал-бий таъсир қилди — нашриётлар, ада-бий жур. лар ёпилди, ёзувчилар ташкилотлари тарқаб кетди. 1949 й. да Покистон тараққийпарвар ёзувчилари ассоци-ацияси ташкил этилди, лекин тез орада тақиқланди. 1959 й. да Покистон ёзувчилари гильдияси тузилди. Ҳамма тилларда шеърият устун, урду ва синдҳий ада-биётларида наср бирмунча ривожланган. Профессионал театрнинг йўклиги туфайли драматургия унча ривожланмаган. «Покистон бадиий академияси» (Исломобод), «Урду академияси» (Карочи), «Икбол академияси» (Лоҳур) ва б. бадиий и. т. муассасалари мумтоз ада-биётни чоп этиш, Покистон халклари тилларига таржима қилиш каби ишларни олиб боради.

Урду адабиётининг атокли вакиллари — Файз Аҳмад Файз (1911—84), Жўш Малиҳободий (1896—1982), Аҳмад Надим Қосимий (1916), Фориғ Бухорий (1918—97), Аҳмад Фароз (1926) ва б. Реалист адиблар С. Ҳ. Мантў (1912—55), Ғулом Аббос (1909—88), Мирзо Адиб (1914). Мумтоз Муфти (1905—95) ҳикоя жанрининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшди. Сўнгги ўн йилларда шоиралар Кишвар Наҳид (1940), Адо Жаъфарий (1924), Фаҳмида Риёз (1946), Зухра Нигоҳ, шоирлардан Ҳабиб Жолиб, Ифтихор Ориф ва б. салмоқли асарлар яратдилар. Инти-зор Ҳусайн, Анвар Сажжод (1935), Жамила Ҳошимий ва б. адиблар олдинги сафга чиқдилар. Романнавислардан Азиз Аҳмад, Хадижа Мастур, Шавкат Сиддиқий, Интизор Ҳусайнларнинг номи машҳур. Урду тилида «Афкор», «Сип», «Фунун», «Авроқ», «Тулу-еафкор» адабий жур. лари чоп этилади.

Синдҳий адабиётининг вакиллари — шоирлар Бевас, Аёз Шайх, Мурод Али Козим, ҳайдар Бахш Жатўй, синдҳий насрининг асосчиси Мирза Калич Бег ва б. 20-а. 2ярмида машҳур адиблар сафига Жамилуддин Абру, Танвир Аб-босий, Қурбон Али Бугтий, Аммар Жалил, Расул Бахш Палежў, Рашид Бҳаттий келиб қўшилди. Синдҳий ада-биётшунослиги ривожланган. 1955 й. дан «Мехран» адабий жур. нашр этилади.

Пушту (пашту) адабиётида ҳикоянавислар Мастер Абдулкарим, Вали Муҳаммад Тўфон, Қаландар Мўманд, Мир Махдишоҳ Махди, Самандар Хон Бадаршавийларнинг асарларида романтика аломатлари бор. Амир Ҳамза Шинворий, Самандар Хон Бадаршавий («Шоирлар шоҳи» унвонига сазовор бўлган), Фазл Хон Шайдо, Расул Расо, Абдулхолиқ Холиқ ва б. шоирлар машҳур. «Пушту», «Нангиалай», «Раҳбар», «Ал-Фаллоҳ» каби адабий жур. лар чоп этилади.

Панжоб шеъриятини янгилашда Шариф Кунжаҳий, Аҳмад Роҳий, Боқи Сиддиқий, Ориф Абдул Матин, Салим Кашар, Салимур-Раҳмон Кийаний ва б. нинг хизмати катта. Сўнгги ўн йилликларда Муштоқ Сафий, Анис На-қий, Султон Маҳмуд Ошуфта, Сафдар Мир, Рашид Анвар, Танвир Бухорий каби шоирлар етишиб чикди. Ахмад Салим, Зафар Лашарий, Ханиф Чоу-дҳурий, Фахр Замон, Мустансар Та-рар, Эҳсон Беталвийларнинг насрий асарлари машҳур. Панжоб тилида «Панж дарйа», «Панжаби забан» адабий жур. лари нашр этилади.

Балўч адабиёти 20-а. нинг 60—70-й. ларидан шаклланди. Таникли шоирлари — Озод Жамолдиний, Захур Муҳаммад Сайд Ҳошимий, Гул Хон Носир. Замонавий шеърият вакиллари — Мухаммад Исҳоқ Шамим, Қози Абдулраҳим, Абдулҳаким Ҳақгў, Мурод Саҳар, Малик Муҳаммад Тақий ва б. Таникли адиблари — М. Х. Унка, Малик Муҳаммад Паноҳ, Сурат Хон Маррий, Зафар Али Зафар, Муҳаммад Бег Балўч, Мухаммад Содиқ Озод ва б. Балўч тилида «Уман», «Наукин даур», «Улус» ва б. адабий жур. лар чоп этилади.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Покистон ҳудудидан мил. ав. 4—3-минг йилликларга оид энеолит маконлари (тош ва хом ғиштдан қурилган уйлар)нинг қол-диклари, геометрик нақшлар ва ҳайвонларнинг схематик тасвирлари билан безатилган сопол идишлар, мис ва бронза тақинчоқлар, аёллар ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари топилган. Кушон подшолиги давридан қолган ёдгорликлар (ступалар, ибодатхоналар) бу ерда маданият юксак даражага кўтарилганини кўрсатади (ибодатхоналар ҳайкалтарошлик асарлари, будда ҳайкаллари, деворий расмлар билан безатилган). 7—8-а. дан эътиборан меъморлик ислом дини таъсирида ривожлана бошлади. Деҳли султонлиги даврида Лоҳур, Мўлтон, Пешовар, Татта каби шаҳарларда хашаматли саройлар, мақбара ва масжидлар қуридди. Шаҳарлар мустаҳ-кам қалъа деворлари билан ўралди (16 — 17-а. лардаги Лоҳур қалъаси, 18-а. даги Ҳайдаробод қалъаси). Покистоннинг ўрта аср меъморлигига қўшни Марказий Осиё, Эрон ва Афғонистон мамлакатлари меъморлигигининг таъсири катта бўлди. Баланд пештоқли айвонлар масжидларнинг таркибий қисмига айланди (Тат-тадаги Шох, Жаҳон масжиди, 17-а.), Лоҳур масжидлари Деҳли ва Аградаги масжидларга ўхшаб кетади (Лоҳурдаги Бадшоҳий масжид, 1674 й.). Бобурийлар даврида мақбараларнинг безаклари бойиди ва бора-бора Ўрта Осиё усулига ўхшаб кетди (Таттадаги Шурфа Хон мақбараси, 1638 й.). Бобурийлар салта-натининг таназзулга учраши (18-а.), эрон, афғон, европа босқинчиларининг ҳужумлари оқибатида умуман маданий ҳаётда, айниқса, меъморлик ва тасвирий санъатда тушкунлик рўй берди. Покистон ташкил топгандан кейин (1947) мамлакатда қурилиш ишлари авж олди, янги шаҳарлар, янги пойтахт — Исломобод (грек меъмори К. А. Доксиадис) бунёд этилди. Замонавий меъморликда «халқаро услуб» устувор бўлиб, у содда шакллардан ташкил топади (Ислом-ободдаги янги масжид, парламент биноси, меъмор А. Якобсон; «Шаҳризо-да» меҳмонхонаси, меъмор Ж. Понти). Покистон ҳудудидаги қад. маданият марказларида ўтказилган қазилмалар шуни кўрсатадики, Покистонда қадимда рассомчилик кенг ривожланган. Ўрта асрларда саройлар, масжид ва ибодатхона деворлари расмлар билан безатилган. Араблар билан бирга хаттотлик санъати ҳам ки-риб келди — масжид, макбараларни хаттотлик ёзуви билан безай бошладилар. Татта ва Ҳайдаробод ш. лари ўрта асрларда қўлёзма ва миниатюра яратиш марказига айланди. Бобурийлар даврида, айниқса Акбаршоҳ ва Жаҳонгир-шоҳ даврида «Бобурийлар миниатюра мактаби» ташкил топди. Мустақиллик даврида тасвирий санъат ривожланиши янги босқичга ўтди. Кекса рассомлар миниатюра анъаналарини давом эт-тирдилар — А. Р. Чуғтай, Аллоҳ Бахш, С. Ф. Раҳамин ижодида Европа рассомчилиги ва ўрта аср миниатюраси қўшилиб кетган; Х-М.

Шариф — миниатюра, Х. Юсуф — хаттотликда, Ғ. Али — графика соҳасида ижод қилмоқда. З. Оға, Садиқайн, Ш. Али, Гулжий, Д. Нақш, А. Парвиз каби рассомлар замонавий модернизм оқимининг вакилларидир.

Мусиқаси. 1947 й. гача бевосита ҳинд мусиқа санъати билан биргаликда (жумладан, Шим. Ҳиндистоннинг «ҳиндустоний» услубида) ривожланиб келган. Ҳозирда Покистон мумтоз мусиқасида «рага», қаҳрамонлик достонлари, «наат», «ҳамд» ва «сўфиёна» (диний ашула йўллари), ишқий мавзудаги «ғазал», «қаввали» (ишқий-диний мавзудаги бадиҳавий во-кал-чолғу жанри), панжобликларда «ма-ҳийя» (тўй маросим қўшиқлари), «тап-па» (лирик айтишувлар) машҳур. Мусиқа чолғуларидан табла, ноғора, пакҳаваж (урма чолғулар), торли-чертма саруд, ра-баб, сетар, тампура, сварамандал, камонли саранги, пуфлама най, бансури, шехнай кабилар кенг тарқалган. Баста-корларнинг кинофильмлар учун урду ва панжоб тилларида яратган куй ва қўшиқлари ҳам халқ орасида алоҳида эъзозга эга. Замонавий санъаткорлардан Аманат Али Хон, Барэ Ғулом Али Хон, Хожи Ғулом Фарид Сабри (бастакор ва хонан-далар), Равшан Ара Бегум, Меҳди Ҳасан, Нусрат Фатеҳ Али Хон, Маликайэ Та-раннум Нуржаҳон, Обида Парвин, Фарида Хоним, Иқбол Бону, Нейяра Hyp (мумтоз мусика ижрочилари), эстрада хонандаларидан Аднан Сами, Ҳасан Жаҳонгир, Меҳназ ва б. машҳур. Исломободдаги «Лок Бирса» (Халқ мусиқа мероси) ин-ти, Лоҳурдаги «Ал-Ҳамра» санъат маркази, Покистон мусиқа жамғармаси ва б. муассасалар миллий мусиқа санъа-тининг ривожланишида катта аҳамиятга эгадир.

Киноси. Покистон кинематографиясининг тарихи мамлакат мустакилликка эришишидан аввал Ҳиндистонда яратилган мусулмонча рухдаги фильмлардан бошланади. Покистоннинг биринчи ҳужжатли фильми 1948 й. да яратилди. Биринчи бадиий фильм 1948 й. да ишлаб чиқарилган («Терий йад», реж. Д. Сардорий Лаъл). «Шундай кун келади» (1958, реж. А. Қардар), «Нидо», «Сима» (1967, реж. Ш. Малик) каби фильмларда халқ ҳаёти, орзу-умидлари ҳақкрний акс эттирилди. Кейинги йилларда «Муҳаб-бат ёзи» (реж. М. Парвиз), «Раққоса» (реж. Х. Тариқ), «Туйғу» (реж. Н. Салом) каби фильмлар яратилди. 90-й. ларнинг ўрталарида йилига 200 тагача ҳужжатли фильм ишлаб чиқарилди. Покистоннинг ўнлаб фильмлари халқаро мукофотлар олган («Ҳинд дарёси», «Лоҳур шаҳри», «Бир акр ер» ва б.). П. да 10 дан ортиқ киностудия мавжуд. Йилига урду, пан-жобий, синдҳий, пушту, гужаратий ва сирайкий тилларида 90—120 фильм ишлаб чиқарилади. Мамлакатда 800 дан ортик, кинотеатр бор. Таникли реж. лар — Н. Ислом. П. Малик. Х. Аскарий. Ю. Малик; таникли актёр ва актрисалар — Бадари Мунир, Бабра Шариф, Шабнам, Надим, М. Қурайший.

Покистон турли халкаро, шу жумладан, Тошкентда ўтказилган халқаро кинофестивалларда қатнашган.

Узбекистан—П. муносабатлари. ЎзР билан Покистон ўртасида 2003 й. гача савдоиқтисодий ҳамкорлик сохасида 23 та давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро шартнома ва битимлар имзоланган. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан П. Миллий банки ўртасида ваколат ҳисоб рақамлари ҳақида, сув хўжалиги, энергетика, ирригация сохдларидаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар шу жумлага киради. 1995 й. майда П. Бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида Тошкентда Покистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Покистоннинг 100 дан ортиқ фирмаси иштирок этди. 2000 й. да иккала мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 8,5 млн. АҚШ долларига етди. Ўзбекистон Покистонга тери, пилла чиқиндиси, шойи газлама, шиша, хрусталь, енгил саноат учун машина ва асбоб-ускуналар, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилади. Покистондан эса тайёр кийим, пойабзал, чарм маҳсулотлари, тамаки, какао, шакар олади. Ўзбекистонда бир неча Ўзбекистон — П. қўшма корхонаси ишлаб турибди.

Ўзбекистон — П. дўстлик жамияти (1991 й. дан) иккала мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда салмокли ўрин эгаллайди. Ишбилармонлар, аеллар ва шоир-езувчиларнинг делегациялари айирбошланди. Маданият соҳасида ҳамкорлик давом этмоқда: Э. Воҳидовнинг «Олтин девор» асари урду тилига таржима қилиниб (таржимон А. Иброҳимов), Лоҳурда саҳналаштирилди (1996), Н. Аминовнинг «Бир аср ҳикояти» П. да урду тилида чоп қилинди (1996), А. Иброҳимовнинг «Урдуча-ўзбекча муштарак сўзлар луғати» (1998), Т. Холмирзаевнинг «Урдуча-ўзбекча луғати» (2003) ва ҳ. к. ада-бий ҳамкорлик натижасидир.

Ансориддин Иброҳимов.

Loading...