ПОЛАБ СЛАВЯНЛАРИ (полабь, полабянлар) — ғарбий славян кабилалари гуруҳи. Мил. 1-минг йиллик охири — 2-минг йиллик бошларида Ғарбда Лаба (Эльба) дарёси ва унинг ирмоғи Сала (Заале) дарёсидан, Шаркда Одра (Одер) дарёси ва Шим. да Болтиқ денгизигача ёйилган ҳудудда яшашган. Бодричлар, мотичлар, лужица серблари кабила иттифоқларига бирлашган. Немис агрессиясига қарши кураш олиб боришган, бу агрессия натижасида 12-а. нинг 2ярмида Полаб славянлари ерлари босиб олинган; П. с, асосан, қириб ташланган ёхуд немислашиб кетган. Лужицаликлар ўзларига хос турмуш тарзини сақлаб қолишган.