ПЎЛАТ МЎМИН

ПЎЛАТ МЎМИН (тахаллуси; асл исм-шарифи Мўминов Пўлат) (1922.24.12 — Тошкент — 2004.2.3) — болалар шои-ри. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). Дастлаб педагогика билим юртини (1939), сўнг Низомий но-мидаги Тошкент педагогика ин-тини тугатиб (1944), ўқитувчилик б-н шу-ғулланган (1944—47). «Ленин учқуни» газ. да адабий ходим (1948—50), Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим му-дири (1951—52), республика Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1954—60), Маданият вазирлиги кршидаги Санъат ишлари бошкармасида драматургия бўйича бош муҳаррир (1962— 64). Илк шеърлар тўплами — «Сайранг, кушлар (1949). Шундан кейин унинг «Тонг куйлари» (1949), «Олтин бошокдар» (1951), «Тиш чўткаси эртаги» (1955), «Ҳунардан унар» (1958), «Тўғри ўсган гул бўлур» (1960), «Ақл қаерда бўлар» (1962), «Олтин най» (1967), «Яхшиларга ўхшасам» (1968), «Раҳматга раҳмат!» (1969), «Эсон ва Омон» (1973), «Эртақдан эртакка» (1989), «Эр-таклар яхшиликка етаклар» (1984), «Юрак завқу дардларим, айтар байту фардларим» (1993), «Буғдой бобо» (1995), «Болажон, болажоним» (2003) ва б. болаларга бағишланган шеър ва эртаклардан иборат тўпламлари, «Кул-ди хиёл» (1964), «Гул ва пиёз» (1971), «Қўшиқ айтиб» (1985) сингари қўшиқлардан ташкил топган китоблари нашр этилган. Пўлат Мўмин мумтоз ўзбек адабиёти анъаналарини давом эттириб, ғазал, туюқ, фард жанрларида ҳам кўплаб асарлар яратган. Унинг 500 дан зиёд қўшиқлари ғазал жанрида ёзилган. Пўлат Мўминнинг болалар ҳаётидан олинган «Қовоқвой билан Чаноқвой», «Суқатой ва Конфетвой» (1970), «Баҳодирнинг ботирлиги» (1972), «Она болам дейди, бола онам дейди» (1975), «Оқ фил йўқолди» (1983), «Туякуш-бояқиш» (1987) пьесалари республика театрларида саҳналаштирилган. А. С Пушкин, В. В. Маяковский, С. Маршак, С. Михалков, А. Барто ва б. рус ёзувчиларининг болаларга бағишланган асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1998).

Ас: Ибн шифо — улашар даво, Т., 2003.

Loading...