ПЎЛАТ

ПЎЛАТ (форс.-тож.) — темирнинг углерод (2% гача) ва б. элементлар билан қотишмаси. Одатдаги техник Пўлатнинг таркиби — 0,05—1,5% углерод, 0,4% гача кремний, 0,1 — 1% марганец, 0,08% гача олтингугурт, 0,1% гача фосфор ва 96,92—99,27% темирдан иборат. Саноатда ишлаб чиқариладиган Пўлатлар таркибида доимий қўшилмалар: кремний Si, марганец Мп, олтингугурт S ва фосфор Р бўлади. Пўлатнинг чўяндан фарқи шуки, чўян таркибида углерод 2% дан ортиқ, доимий қўшилмалар ҳам кўпроқ бўлади. Пўлат тобланганда унинг физик-механик хоссалари кескин ўзгаради, қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги ортади, болғаланувчан бўлиб қолади (қ. Пўлатни тоблаш). Кимёвий таркибидаги углерод ва легирловчи элементлар миқдо-рига қараб, Пўлат углеродли ва легирланган хилларга бўлинади. Углеродли Пўлатга (таркибида углероддан ташқари 0,7% гача марганец, 0,37% гача кремний, 0,04% гача олтингугурт ва 0,035% гача фосфор бўлади) қурилиш ва машинасозлик пўлати; асбобсозлик пўлати киради. Легирланган пўлат жумласига кам (легирловчи элементлар 2,5% гача), ўртача (легирловчи элементлар 2,5—10% гача), юқори легирланган (легирловчи элементлар 10% дан ортиқ) Пўлатлар киради (қ. Легирланган пўлат). Ишлатилишига қараб, қурилиш (прокат) ва машинасозлик (конструкцион), асбобсозлик, алоҳида хоссали хилларга бўлинади. Алоҳида хоссали Пўлат зангламайдиган ва кислота-бардош, иссиқбардош, ейилиш ва емирилишга чидамли, магнит хусусиятли ва б. сифатларга эга бўлади.

Пўлат суюқ, пластик ва қагтиқ ҳолатда ишлаб чиқарилиши мумкин, лекин асосан, суюқ ҳолатда ишлаб чиқарилади. Суюқ Пўлат конвертер, мартен печи, электр печи, тигель ва б. печларда оли-нади. Пластик Пўлат пудлинглаб олинади (қ. Пудлинглаш). Қаттиқ ҳолатдаги Пўлат темир рудасини барабан шаклидаги печларда қайтариб ёки электролиз қилиб олинади.

Хом ашё сифатида домна чўяни ва темир-терсаклар ишлатилади. Улар печда қиздирилади. Кимёвий реакция натижасида чўян ва темир-терсаклар таркибидаги С, Si, Мп, Р ва S оксидла-ниб темирнинг кайтарилиши натижа-сида Пўлат ҳосил бўлади. Лозим бўлса (мас, легирланган пўлат олишда), П. тарки-бига зарур кимёвий элементлар қўшилади. Фосфор ва олтингугурт Пўлатнинг хоссаларига салбий таъсир этгани са-бабли Пўлат улардан тозаланади (рафина-цияланади). Бунда асос характерли флюсдан фойдаланилади.

Пўлатни қайтариш, яъни унинг таркибидаги кислород микдорини камайтириш учун суюқ Пўлатга қайтарувчилар (таркибида Мп, Si, Al, Ca бўлган қотишмалар) қўшилади. Улар темир ок-сиди таркибидаги кислород билан бирикиб, уни тозалайди. Қайтариш диффузия ёрдамида ҳам бажарилиши мумкин. Бу усулда кукун ҳолида майдаланиб тош-қол (шлак) устига солинган қайтарувчилар тошқолда эриб, таркибидаги те-мирни қайтаради. Бу эса, тақсимланиш қонунига биноан, Пўлат таркибидаги темирнинг ҳам қайтарилишига сабаб бўлади. Пўлат ишлаб чиқариш тайёр ггўлатни ковшлар ёрдамида махсус металл қолипларга куйиш б-н якунланади.

Дунё миқёсида Пўлат ишлаб чиқариш барча металлар умумий миқдорининг 20—25 фоизини ташкил этади. Пўлат қурилиш, машинасозлик, асбобсозлик ва б. соҳаларда қўлланиладиган асосий материал ҳисобланади.

Prev Article

ПЯТИГОРСК

Next Article

ПЎЛАТ МЎМИН