ПОЛИЭФИР ТОЛАЛАР

ПОЛИЭФИР ТОЛАЛАР — полиэти-лентерефталатдан тайёрланадиган синтетик толалар. Иссиққа чидамлигига кўра, Полиэфир толалар маълум бўлган барча табиий ва синтетик толалардан устун туради. Полиэфир толалар ишқаланишга, ёруғлик нури, ишқорларнинг қайноқ ва концентрланган эритмалари таъсирига чидамли. Техник Полиэфир толалар конвейер ва турли меха-низмлар учун узатувчи тасмалар, ар-қонлар, фильтрловчи материаллар ва б. тайёрлашда ишлатилади. Тўқимачилик иплари (кримплен, мелан ва б.), трикотаж, турли матолар и. ч. да қўлла-нади. Савдодаги номлари: лавсан (МДҲ мамлакатлари), терилен (Буюк Британия), дакрон (АҚШ), элана (Польша), тесил (Чехия).

Loading...