ПОЛИФОНИЯ (поли… ва фон) — овоз (куй)ларнинг ифодавий-бадиий ўзаро тенглигига асосланган кўп овозлилик тури. Акси — гомофония. Турли халқлар мусика меросида ва композиторлар ижодида асосан 3 та Полифония тури ажратилади: куй ва унга жўр бўлувчи вариантларнинг баравар садоланишига асосланган ёрдамчи овозли Полифония ; овоздан овозга ўтадиган битта куй (мавзу)га асосланган имитациялп Полифония ; бир неча мустақил куй бир вақтнинг ўзида садоланишига асосланган контрастмавзули Полифония Европа куп овозли мусикасида 9-а. дан маълум (органум, дискант, диафония, контрапункт). Тарихий ривожида катъий (15—16-а. лар, етук мисоллари Ни-дерланд мактаби вакиллари, Палестри-на ва б. ижодида) ва эркин (17-а. дан, И. С. Бах, Г. Ф. Гендель ва б.) П. даврлари ажратилади. 20-а. да И. Стравинский, Д. Шостакович, П. Хиндемит, О. Мес-сиан, Б. Бриттен, В. Лютославский ва б. ижодида шаклан ва услубан бойиди. Ўзбекистон композиторлари (Г. Му-шель, Т. Қурбонов ва б.) П. га муҳим ўрин ажратиб, уни ўзбек мусиқа меросига хос баён ва ривожланув хусусиятлар билан узвий боглашга интилишган. Полифония ўқув фан и сифатида махсус мусика таълим тизимига киритилган. Узбек мусиқашунослари 20-а. ўрталаридан узбек бастакорлари ижодида Полифония ва монодия уйғунлашувига асосланган янги — полимонодия услубини ҳам ажратадилар. Мазкур услуб муайян созлар темб-ри, ўзаро фаркланувчи садолар йўналиши, чолғулар ёки ансамбль овозларининг ўзига хослиги билан белгиланади. Дастлаб у К. Жабборов, М. Мирзаев ва, айниқса, Ф. Содикрв каби бастакорларнинг чолгу куйлари ва айрим ашула асарларида шаклланган. Кейинчалик Н. Қулабдуллаевнинг «Ўйламанг», А. Исмоиловнинг «Учрашув», «Ҳолим сўрма», «Фаввора», «Тўёна» каби асарларида ёркин ифодасини топган.
Ад.: Коральский А., Полифония в творчестве композиторов Узбекистана. — Вопросы музыкознания, вып. 2, Т., 1971; Қурбонов Т., Полифония, Т., 1991.