ПОЛИГЕНИЗМ

ПОЛИГЕНИЗМ (поли… ва…генез) – одам ирклари ўртасидаги фарқ катталиги, ирклар бир-биридан мустақил ҳолда келиб чиққанлиги ва ҳар хил биологик турлар эканлиги тўғрисидаги дунёқарашлар системаси. Полигенизмга хос хато тасаввур одам иркларининг яхши ўрганилмаганлиги сабабли келиб чиққан. 19-а. нинг охири ва 20-а. бошларида реакцион олимлар Полигенизм ҳақидаги қарашлардан ирқий назарияларни асослаш учун фойдаланишган (мас, АҚШда, айниқса, 1861—65 й. даги гражданлар уруши, Германияда 2-жа-ҳон уруши даврида). Полигенизмнинг асоссизлигини ҳоз. одам иркларининг энг му-ҳим белгилари комплекси (қўллар, товон, бош мия ва б.) бўйича ўхшашлиги ва ирқларнинг чексиз равишда ўзаро аралашуви исботлайди.

Loading...