ПОЛИГРАФИЯ САНОАТИ

ПОЛИГРАФИЯ САНОАТИбосма маҳсулотлар (китоб, газета, журнал, география хариталари, плакат, блан-калар, этикетка ва б. матбаа маҳсулотлари), босма шакллар (муҳр ва турли штамплар) ни ясаш ва макетларни тайёрлайдиган корхона (босмахона)лар тармоғи; ноширликниш моддий-техника базаси.

Ўзбекистон ҳудудида Полиграфия саноатининг илк корхоналаридан 1-тошбосма Хивахони Муҳаммад Рақимхон II (Феруз)нинт ташаббуси билан 1874 й. да (Хива) иш бошлаган. Унда махаллий матбаачи Ота-жон Абдалов томонидан 1876 й. да тош-босма (литография) китоблар — Аб-дуносир Фароҳийнинг «Нисаб ус-Си-бён» асари ва 1880 й. да Алишер Навоийнинг «Хамса»си («Ҳайрат ул-аброр» қисми) ва б. асарлар нашр этилган. Кейинроқ, 1898 й. да Туркистон ҳар-бий округи штаби ҳузурида (Тошкент-да) янги, анча такомиллаштирилган босмахона ташкил этилган. 20-а. бошида матбаа маҳсулотларига бўлган эҳти-ёжларнинг ошиб бориши билан полиграфия корхоналарининг сони кўпайди. 1920 й. га келиб Тошкентда 15 та, Самарқандда 8 та, Каттақўрғон, Қўқон, Фарғона ва б. шаҳарларда 3 тагача кустарь босмахоналар бўлган. 20-й. лардан сўнг майда матбаалар бирлаштирилиб, йирик корхоналарга айлантирилди, техника воситалари билан қайта жиҳозланди. 1922 й. да Тошкентда энг сўнгги маши-налар б-н жиҳозланган 1-намунали босмахона ташкил топди. 1924 й. ларда ЎзССР ХКС хузурида нашриёт ва полиграфия ишини бошқарувчи матбуот бо-шқармаси тузилди. 1955 й. га келиб республикада 141 Полиграфия саноати корхонаси бор эди. 1963 й. 13 сент. да ЎзССР Министрлар Совети ҳузурида Матбуот комитети ташкил этилди (1978 й. дан Ўзбекистон Нашриёт, полиграфия ва китоб савдоси ишлари Давлат комитети, 1990 й. 24 янв. дан Давлат матбуот қўмитаси). 1960—75 й. ларда Полиграфия саноати жадал юксалди, и. ч. қувватлари ошди ва тармоқ корхоналари қайта жиҳозланди. Бу йилларда Тошкент ва Нукус полиграфия к-тлари, «Фан» нашриёти босмахонаси қурилиб, ишга туширилди. Офсет босма ф-каси, Ўзбекистон Компартияси Марказий комитети нашриёти (ҳоз. «Шарқ» нашриётматбаа акциядорлик компанияси) босмахоналари қайта қурилди. Ўзбекистон мустақилликка эришга-нидан сўнг Полиграфия саноатида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, соҳада хусусий сектор шаклланди. Давлат матбуот қўмитасига қарашли босмахоналарнинг аксарияти хусусийлаштирилди ва мустақил полиграфия корхоналари тармоғи вужудга келди. Полиграфия ишларини кенг кўламда ривожлантириш мақсадида 2002 й. 3 июлда ЎзР Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига айлантирилди. Рес-публикада 800 дан зиёд матбаа корхоналари мавжуд (2003). Уларнинг 125 таси Матбуот ва ахборот агентлиги тизимида, 85 таси вазирликлар ва давлат идо-ралари таркибида, 25 таси қўшма корхоналар ва 500 дан зиёди хусусий, маъсулияти чекланган жамият, шўъба корхоналари шаклида. Уларда замона-вий компьютерларда матн териш, маҳ-сулотларни тезкор усулларда ва юқори сифатда чоп этиш тармоклари мавжуд. Матбаа ва ахборат агентлиги тизимида фаолият кўрса-таётган 125 матбаа корхоналарининг 6 тасини республика, 10 тасини вилоят, 109 тасини шаҳар ва туман босмахон алари ташкил этади. Тизимдаги 6 та босмахона юқори сифатли китоб босиб чиқаришга ихтисослашган. Уларда чоп этиш ҳамда муқовалаштикиш ишлари «Циркон», «Коросет», «Ультрасет», «Планета», «Хейделберг», «Колбус», «Зиклих», «Адаст» сингари фирмаларининг рулонли ва варакли чоп этиш машиналари ҳамда агрегатларида амалга оширилади. Ўзбекистон Полиграфия саноатида Тошкент матбаа к-ти, Тошкент 1-босмахонаси, Тошкент рангли босма фабрикаси, Тошкент китоб-журнал ф-каси, Янгийўл китоб ф-каси ва «Растр» қўшма корхоналари самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Бундан ташкари, «Давлат белгиси» ишлаб чицариш бирлашма-си, «Янги аср авлоди» босмахонаси, Тошкент матбаа мажмуаси ва «Гротекс» қўшма корхоналари бор. Республика П. с. корхоналарида йилига ўртача 20 минг босма табоқ, 82 млн. нусхада китоб ва китоб маҳсулотлари, кунига 7—10 млн. нусхада газ. ва жур. лар, йилига 10 млрд. сўмлик этикетка ва б. босма маҳсулотлари чоп этиш қувватлари мавжуд. Республикада изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар давомида барча вилоят ва туман босмахоналарини кайта техник жи-ҳозлаш, замонавий офсет машиналари, рақамли чоп этиш технологияларини жорий этиш дастури қабул қилинган.

Матбаа соҳаси учун мутахассислар Тошкент тўқимачилик ва енгил сано-ат ин-тининг матбаачилик ф-ти, Усмон Носир номидаги Тошкент матбаа коллежи хамда Тошкентдаги 1-бизнес мактабида тайёрланади.

Чет элларда Полиграфия саноати корхоналари йирик замонавий нашриёт корпорациялари ва фирмалари билан алоқага эга ва аксарият ҳолларда уларга тегишлидир. Полиграфия саноати АҚШ, Германия, Япония, Буюк Британия, Италия, Канада ва б. мамлакатларда тараққий этган ва ривожланган техника базасига эга. Улар энг сўнгги полиграфия машинасозлиги маҳсулотларини экспорт қилади (яна қ. Босмахона, Ноширлик).

Жаббор Раззоқов, Рўзмат Сафоев.

Loading...