ПОЛИКЛИНИКА

ПОЛИКЛИНИКА (поли… ва клиника) — даволашпрофилактика муассасаси; катнаб даволанадиган ва уйида ётган беморларга тиббий ёрдам кўрсатади. Узбекистонда касалхона билан бирлашган ва мустақил Поликлиникалар мавжуд. Поликлиника аҳолининг турар жойи ва иш жойи бўйича хизмат кўрсатади. Махсус тиббиёт муассасалари қошида хам Поликлиникалар бор (мас, клиник и. т. институтлари қошидаги Поликлиникалар).

Поликлиникада терапевт, хирург, невролог, ревматолог, гинеколог, ЛОР хизмат қила-ди; П. таркибида физиотерапия ва функционал диагностика бўлимлари, лаб., дорихона ва б. бўлади. Шаҳар ва туман П. лари, шунингдек, ихтисослашган стоматология, физиотерапия Поликлиника лари ҳам бор. ҳоз. замонавий диагностика воситалари б-н жиҳрзланган оилавий Поликлиникалар бўлиб, булар болалар ва катталарга тегишли ёрдам кўрсатади. Йирик шаҳарларда талабаларга хизмат қиладиган махсус Поликлиникалар ҳам мавжуд.

Loading...