ПОЛИКОНДЕНСАТЛАНИШ

ПОЛИКОНДЕНСАТЛАНИШ (юн. polys — кўп сонли ва конденсация) — би – ёки полифункционал мономер ва (ёки) олигомерлар таъсирида поли-мерлар синтез қилиш жараёни. Бунда полимер б-н бир қаторда сув, спирт, аммиак, водород галогенид, тегишли тузлар ва шунга ўхшаш қуйи молекулали моддалар ажралиб чиқади.

Поликонденсатланиш реакцияси гомополиконденсатланиш ва гетерополиконденсатланишга бўлинади. Гомополиконденсатланиш да бир модданинг 2 хил функционал гуруҳи ўзаро реакцияга киришиб, полимер ҳосил қилади. Бундай реакцияга аминокислоталар, амино-спиртлар ва оксикислоталарнинг поликонденсатланиши мисол бўла олади (мас, аминокапрон кислотадан поли-капролактам ҳосил бўлиши). Гетеро-поликонденсатланиш реакция-сида функционал гурухлари бир хил бўлган бифункционал гурухли 2 модда қатнашади. Гексаметилендиамин ва адипин кислотадан полигексаметилен-адипинамид ҳосил бўлиши бундай реакцияга мисол бўла олади. Бифункционал бирикмаларнинг поликонденсатланиши натижасида фақат чизиқсимон полимерлар ҳосил бўлади. Бундай жа-раён чизиқсимон поликонденсатланиш дейилади. Реакцияга киришаётган мономерларнинг бирида 3 ва ундан ортиқ функционал гурухлар бўлиши поликонденсатланиш реак-циясини мураккаблаштиради ва тўрсимон ҳамда фазовий тузилишга эга бўлган макромолекулалар ҳосил қилади. Бужараён фазовий поликон-денсатланиш дейилади. Поликонденсатланиш жараё-нининг табиат ва техникадаги аҳамия-ти катта. Поликонденсатланиш ва унга ўхшаш реакциялар муҳим биополимерлар — оқсиллар, нуклеин кислоталар, целлюлоза ва ҳ. к. биосинтезининг асосини ташкил этади.

Поликонденсатланиш реакциялари юқори молекулали бирикмалар (полиамидлар, полиэфирлар, поликарбонатлар, фенол-формальдегид, мочевина-формальдегид, меламин-формальдегид смолалар, кремний органик ва махсус хоссали полимерлар) олишда қўлланади.

Loading...