ПОЛИКРАТ

ПОЛИКРАТ (? — мил. ав. тахм. 523 ёки 522) — Самос о. тирани (ҳокими; тахм. 540 й. дан). Давлат миқёсида тангалар зарб этган, қурилиш ишлари олиб борган, ҳарбий ва савдо флоти, шунингдек, армия тузган; Кичик Осиё ва Эгей денгизи оролларидаги шаҳарлар билан савдо йўлига эгалик қилиш учун курашган.