ПОЛИКРИСТАЛЛАР

ПОЛИКРИСТАЛЛАР — тартибсиз жойлашган ва бир-бирига киришиб кетган кўп сонли майда кристаллардан ташкил топган қаттиқ жисмлар. Таби-атда учрайдиган ва синтез усули билан олинадиган кўпгина материаллар (тоғ жинслари, металлар, кртишмалар ва ҳ. к.) П. ҳисобланади. Поликристаллар хоссалари уни ташкил қилган кристалл заррачаларининг хоссалари ва ўлчамларига (1 — 2-10~6 мкм дан бир неча мм гача), уларнинг ориентацияси ва чегараларининг тузилишига боғлиқ. Агар кристалл зар-ралари тартибсиз ориентацияланган ва уларнинг ўлчами Поликристаллар ўлчамидан кичик бўлса, Поликристалларда монокристалларга хос анизотропия хусусияти вужудга келмайди. Агар кристалл заррачалари маълум да-ражада кристаллографик ориентацияланган бўлса, Поликристаллар текстурланган ҳисобланади ва у анизотропия хусусиятига эга бўлади. Кристалл заррачалари чегараларининг қўшилиб кетиши Поликристалларнинг физик, айникса, механик хоссаларига таъсир қилади; чегараларда ўтказувчан электронларнинг сочилиши, дислока-цияларнчнт сусайиши ва ҳ. к. кузатилади.

Loading...