ПОЛИМЕРЛАР

ПОЛИМЕРЛАР (юн. polymeres — кўп қисмлардан ташкил топган) — молекулалари (макромолекулалар) бир ёки бир неча турли кўп сонли такрорланувчи гурухлар (мономер звенолари)дан ташкил топган юқори молекуляр массали (бир неча мингдан бир неча миллионгача) кимёвий бирикмалар. Макромолекула таркибидаги атомлар бир-бири билан асосий ёки координацион валентлик кучи воситасида боғланган.

Полимерлар табиий — биополимерлар (рксиллар, нуклеин кислоталар, табиий смоладар) ва синтетик (полиэтилен, полипропилен, фенолформальдегид смолалар) П. га булинади. Полимерлар бир хил структу-рали звенолар (мас, поливинилхлорид — СН2СНС1—) ёки ўзаро навбатлашувчи турли хоссага эга звенолар (сополимер) дан ташкил топган бўлади; ви-нилхлорид ва винилацетат сополимери бунга мисол бўла олади. Бир нечта кичик оддий молекулаларнинг бирикишидан ҳосил бўлган Полимерлар олигомерлар деб аталади. Мономернинг 2 мо-лекуласи қўшилишидан ҳосил бўлган молекула д и м е р дейилади. Бундай бирикмалар ўзининг хоссасига кўра, қуйи ва юқори молекулали бирикмалар оралиғидаги ўринда туради.

Полимерлар молекулалари полимерланиш ва поликонденсатланиш усуллари билан ҳосил қилинади. 20-а. нинг 2ярмидан бошлаб Полимерлар синтезининг янги усулларини ишлаб чиқилди, чунончи: а) тайёр Полимерларга бирор янги, қўшимча мономерни кимёвий «пайвандлаш». Бу тайёр Полимерлар молекуласининг фаоллашишига ва эркин радикаллар ҳосил бўлишига ёрдам беради. Бунда Полимерларнинг чизиқсимон молекуласига полимерланувчи қўшимча мономер ён тармоқчаси «пайвандланади»; б) икки тайёр Полимерлар занжирини кучли механик таъсир остида узиб, макромолекула бўлакларини бириктириб, янги макромолекулалар, яъни «блок полимерлар» хреил қилиши. Бу усуллар полимер маҳсулотларининг хоссаларини (пухталиги, кимёвий бардошлилиги, электр ўтказмаслик ва ҳ. к.) ўзгартиришга имкон беради.

Полимерларнинг таркиби ва синтез усулларига кўра, улардан қаттиқ ва эластик, пухта ва мўрт, иссиқ ва совуққа чи-дамли, кимёвий таъсирларга бардошли ва ҳ. к. хоссага эга бўлган маҳсулотлар олиш мумкин. Маҳсулот ҳосил қилиш учун Полимерларга тўлдиргичлар ва б. моддалар қўшилади. Полимерларнинг муҳим ху-сусияти шуки, улардан штамповкалаш, пресслаш каби оддий усулларда буюмлар тайёрлаш мумкин.

Полимерлар дастлаб мураккаб бўлмаган моддалар, кумир ва ёғочни қайта ишлаш маҳсулотлари (мас, фенол, формалин ва б.)га асосланган эди. Кейинчалик Полимерлар олиш учун нефтни кайта ишлаш маҳсулотлари, табиий газ, қаттиқ ёқилғиларни қайта ишлаш маҳсулотлари, ёгоч ва турли ўсимлик хом ашёлари чиқиндилари ишлатиладиган бўлди. Хоссасининг яхшилиги ва халқ хўжалигига келтирадиган фойдасининг катталиги ҳамда хом ашё захираларининг кўплиги Полимерларни кенг кўламда и. ч. га имкон берди.

Полимерлар хоссасига кўра, қуйидагиларга бўлинади: каучуклар — кенг т-ра оралиғида қайишқоклик хоссасини йўқотмайдиган Полимерлар ; пластмассалар — юқори т-рада юмшайдиган ва кенг т-ра оралиғида жуда пухта, қаттиқ, нисбатан қайишқоқ Полимерлар ; синтетик толалар — юқори т-рада (180—200°) юмшайдиган ва шу т-рада пухта ип бўлиб чўзиладиган Полимерлар ; лок ва бўёқлар — ейилишга чидамли, металл, ёғоч ва шишага ёпишадиган, атмосфера ва механик таъсирларга чидамли П. Полимерларнинг хоссаси турлича булганлигидан улар кора ва рангли металлар, ёғоч, тош, суяк, шиша ва б. урнида ишлатилади. Баъзи бир синтетик Полимерлар ион алма-шувчи смолалар, қон плазмаси ўрин-босари сифатида, тупроқни структуралашда ва б. да қўлланади.

Ад.: Аскаров М. А., Жалилов А. Т., Синтез ионогенных полимеров, Т., 1978; Исмоилов И. И., Жалилов А. Т., Аскаров М. А., Химически активные полимеры и олигомеры, Т., 1993; Махсумов А. С, Исмоилов И. И., Полимерные соли: синтез, свойства, применение, Т., 2002.

Исроил Исмоилов.