ПОЛИМЕТИЛМЕТАКРИЛАТ — метилметакрилатнинг чизиқли термопластик полимери. Рангсиз, шаффоф модда, ёруғликни 91% дан ортиқ ўтказади. Физиккимёвий хоссалари юқори: осон кесилади, елимла-нади, кавшарланади. Метилметакрилат ацетон дихлорэтан ва бензолда яхши эрийди. Сув, ишкррлар, бензин ва мойлар таъсирига чидамли. Полиметилметакрилат турли ини-циаторлар таъсирида блокли ёки эмуль-сион усулда олинади. Полиметилметакрилат блокли усулда мономерни минерал шишадан ишланган қолипларда 45—125° т-рада 24—30 соат мобайнида полимерлаб ҳосил қилинади. Полиметилметакрилат эмульсияли усулда ме-тилметакрилатни никелли реакторларда сувли муҳитда инициаторлар (пероксидлар) ва эмульгаторлар иштирокида 75—85° да 4—6 соат мобайнида полимерлаб олинади. Полиметилметакрилат органик шиша (МДҲ мамлакатлари), плексиглас (АҚШ, Германия, Франция), перспекс (Англия) деб юритилади. Полиметилметакрилат рангсиз ва турли рангли, тиниқ ва хира, пластификатланган, пластифи-катланмаган, юпқа тахта ва блоклар ҳолида чиқарилади. Авиацияда, кемасозликда, автомобиль саноатида, тиб-биётда, қ. х. да ва б. да қўлланади. Дис-персияли ва сувли эритмалари ёруғлик нурига чидамли, ҳидсиз лок-бўёқ қопламалар ва елимлар тайёрлашда ишлатилади.