ПОЛИМОРФИЗМ

ПОЛИМОРФИЗМ (поли… ва юн. morphe — шакл) — баъзи моддаларнинг турли кристалл структурали ҳолатларда бўлиш хоссаси. Шу хрлатларнинг ҳар бири полиморф модификация дейилади. Ҳар бир модификация тузилиши ва физик хоссалари жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Улар а, р, у ва б. юнон ҳарфлари билан белгиланади. Полиморфизм 1798 й. да кашф қилинган.

Оддий моддалар, шунингдек, органик ва анорганик бирикмалар Полиморфизм хусу-сиятига эга. Мас, углерод (С) ташки кўриниши ва физик хоссаларига кўра бир-биридан кескин фарқ қиладиган кубик (олмос) ва гексагонал (графит) модификацияларга эга. Кимёвий эле-ментнинг тузилиши ва хоссалари турлича бўлган икки ёки ундан ортиқ оддий модда ҳолида мавжуд бўла олиши аллотропия дейилади.

Ҳар бир полиморф модификация маълум т-ра ва босимда турғун бўлади. Модда беқарор, метастабил (тормозланган, тобланган, ўта совитилган) ҳолатда узоқ вақт сақланиши мумкин. Пекин модда то маълум омил таъсир эттирилгунча (муайян т-ра ва босим сохалари чегарасида) бу ҳолатда бўла олади. Икки модификациянинг турғун соҳаси умумий чегарага эга бўлса, беқарор хрлатдан турғун ҳолатга ўтиш қайтар (энантиотроп) алмашиниш, умумий чегарага эга бўлмаса, қайтмас (монотроп) алмашиниш бўлади. Mac, ромбик тизимда кристалланадиган арагонит (СаСО3) қиздирилса, триго-налсингонияда кристалланган кальцит (СаСО3) га айланади. Пекин кальцитни қиздириш йўли билан арагонитга айлантириш мумкин эмас.

Полиморфизм ҳодисасини ўрганиш ер ости бойликларини излаб топишга ва уларнинг пайдо бўлиш хусусиятларини тўғри аниклашга имкон беради.

Loading...