ПОЛИНГ

ПОЛИНГ (Pauling) Лайнус Карл (1901.28.2, Портленд – 1994.19.8) – америкалик физик ва кимёгар, жамо-ат арбоби. Фалсафа дри (1925; Калифорния (1931), Станфорд (1969—74) ун-тлари проф., АКШ Миллий ФА аъзоси. Америка кимёгарлар жамияти раиси (1948 й. дан). Кристалл панжаралардаги «дефект структура» типи тушунчасини жорий этган. Америкалик фи-зиккимёгар Д. Слайтер билан бирга мо-лекулалар структурасини тасвирлаш ва ўрганишнинг квант-механик боғлар усулини ишлаб чиққан. Ксенон бирикмаларини (XeF6 ва XeFg) синтез қилиш усулини кўрсатиб берган (1933). Оқсилларни структуравий таҳлил қилиш усулига асос солган (Ж. Д. Бенал ва У. Л. Брэгг б-н). Оқсил молекуласининг а-спирал тузилишини ифодалаб берган (Р. Корн б-н). Камкрнлик касаллиги (ане-мия)нинг келиб чиқиш сабабларини ўрганган. Дезоксиробонуклеин кислота (ДНК)нинг 3 та полидезоксирибонук-леотид занжирдан иборат гипотетик моделини ишлаб чиққан. Пагуош кон-ференцияси ташкилотчиларидан бири. Нобель мукофоти лауреати (1954).

Loading...