ПОЛИС (юн. polis, лот. civitas) — ша-ҳар-давлат. Юнонистон ва Қад. Италияда жамият ва давлатни ижтимоийиқтисодий ва сиёсий ташкил этишнинг алоҳида шакли. Полис давлат аппарати тўла ҳуқуқли эркак фуқароларнинг халқ мажлиси (апелла, экклесия), кенгаш (герусия, ареопаг, буле, сенат) ва турли сайланувчи мансабдор шахслар (магистратлар) дан ташкил топган. Полислар олигархик (мас, Спарта) ёки демок-ратик (мас, Афина) бўлган. Полис даги шаҳар аҳолисининг бир қисми (метеклар, периэклар, ҳар қандай ҳуқуклардан маҳрум бўлган қуллар) фуқаролар таркибига киритилмаган ва ҳуқуқсиз бўлган. П. Юнонистонда мил. ав. 4-а. нинг бошида (энг ривожланган даври мил. ав. 5-а.), Римда мил. ав. 3—1а. ларда (энг ривожланган даври мил. ав. 5—3-а. лар) инқирозга учраган.