ПОЛИСТИРОЛ

ПОЛИСТИРОЛ [-СН2-СН (С6Н5)-] П — стиролнпнг чизиқли полимери, ранг-сиз ёки сарғиш шишасимон шаффоф модда, мол. м. 30000—500000, зичлиги 1060 кг/мҳ шишаланиш т-раси 93°. Саноатда стиролни полимерлаб олинади. Диэлектрик хоссаси юқори, ароматик углеводородларда, кетон, эфир ва альдегидда эрийди; спиртда эримайди; сув, кислота ва ишқорлар таъсирига чидамли. Полистиролни қуйиш, пресслаш ва б. усуллар б-н қайта ишлаб олиш мумкин. Шнекли прессда ишлов бериб юпқа электр изоляция плёнкалари (стирофлекс) тайёрланади. Карбонат ангидрид гази, азот б-н кўпиклаштириб пенопласт ҳосил қилинади. Юқори частотали диэлектриклар тайёрлашда, уй-рўзғор ва техника буюмлари и. ч. да қўлланади.

Loading...