ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ

ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ — озиқ-овқат, ем-хашак ва техника мақсадларида экиладиган, палак отиб ўсадиган маданий экинлар гуруҳи. Айрим олимлар Полиз экинларига фақат тарвуз, ковун ва қовоқнн киритадилар; чирмашиб ёки ерда ётиб усади. Осиё, Африка ва Американинг тропик ва субтропик мамлакатларидан тарқалган. Ҳоз. даврда барча қитъаларда экилади. Ўрта Осиё, Закавказье, Украина, АҚШ, Болгария, Испанияда кўп етиш-тирилади. Полиз экинлари меваси парҳез хусусиятига эга қимматли озиқ-овқат маҳсулоти; чорва молларига озуқа сифатида берилади. Уруғидан ёғ олинади.

Loading...