ПОЛК

ПОЛК (қад. славянча пълк — қўшин) — барча қуролли кучларнинг ҳар хил қўшин турлари ва махсус қўшинларидаги ҳарбий қисм. Полкнинг ўқчи, пиёда аскарлар, отлиқ аскарлар, танк, артиллерия, авиация, ракета ва б. турлари бўлади. Ҳар бир Полкда мустақил штаб, бир қанча батальон (дивизион, эскадрилья, рота), таъминот бўлинмалари ва ички бўлинмалар мавжуд. Полк, одатда, қўшилмалар (дивизия, бригада) таркибига киради. Полк шаклидаги ҳарбий бирлик, дастлаб 10-а. лардаёқ вужудга келиб, турли армияларда ҳар хил номлар билан аталган. Полк тузилиш жиҳатдан ўзгариб турган. l-жаҳон урушида пиёда аскарлар П. и 3 — 4 батальон (ҳар бир батальонда 3—4 ро-та)дан иборат бўлган. 2-жаҳон уруши арафасида танк, моторлаштирилган авиация, ҳаво десанти ва б. П. лар юзага келган. Пиёда аскарлар Полк ларига эса артиллерия, миномёт, танк, зенит пуле-мётлари бўлинмалари ва б. киритилган. Ҳоз. бир қанча армияларда (АҚШ ва б. мамлакатларда) Полк ўрнида жанговар гу-рухлар мавжуд.

Loading...