ПОЛТАВА ВИЛОЯТИ

ПОЛТАВА ВИЛОЯТИУкраина таркибидаги вилоят. 1937 й. 22 сент. да ташкил этилган. Чап Соҳил Украинасининг марказий қисмида жойлашган. Майд. 28,8 минг км2. Аҳолиси 1723,9 минг киши (1997), асосан, украинлар ва руслар яшайди. Полтава вилоятида 25 маъмурий туман, 13 шаҳар, 23 шаҳарча бор. Маркази — Полтава ш. Бошқа муҳим шаҳарлари: Кременчуг, Лубни, Миргород, Пирятин, Хорол, Гадяч. Полтава вилояти Днепр соҳили ва қирда жойлашган. Ер юзаси текислик (баландлиги шим.-шарқда 170—202 м, жан.-ғарбида 60 —100 м). Днепр томон қия. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —5,5°, — 7,6°, июлники 20—21,7°. Йиллик ўртача ёгин 430—560 мм (асосан, езда ёғади). Дарёлари Днепр ҳавзасига мансуб: Сула, Псёл, Ворскла. Ҳудудининг 70% ни ўртача чириндили қоратупроқ эгаллаган. Табиий дашт ўсимликлари деярли сақланмаган. Ўрмон ва буталар ҳудудининг 7,5%ни эгаллаган (дуб, шумтол, берест, жўка, граб). Ўрмонларда лось, елик, қобон, бўри, бўрсиқ, тулки, даштларда сассиқкўзан, малла товушқон, олахуржун, юмронқозиқ, қушлардан қиронқора, турна, ёввойи ўрдак ва ғозлар, бедана, чил, каклик, тўрғайлар яшайди. Даре ва кўллар балиққа бой. Саноатининг етакчи тармоклари: машинасозлик ва металлсозлик. Корхоналари, асосан, Полтава (тепловоз таъмирлаш, турбомеханика, «Химмаш», автоагрегат ва б. з-длари), Кременчуг (автомобиль, вагонсозлик, йўл маши-налари), Лубни (станоксозлик, машинасозлик, ҳисоблаш машиналари), Карловка (озиқ-овқат саноати учун жиҳозлар) ш. ларида жойлашган. Кимё саноати тез ривожланмоқда (Кремен-чугда нефтни қайта ишлаш ва қурум з-длари, Лубнида кимё-фармацевтика, Полтавада сунъий олмос ва олмос ас-боблар з-длари), Кременчугда руда бой-итиш к-ти қурилган. Озиқ-овқат саноати етакчи ўринда (вилоят саноат маҳсулотининг 31%). Енгил саноатда (8%) ип йигирув, трикотаж, пойабзал, тикувчилик корхоналари ишлаб турибди. Ёғочсозлик (3%) ҳам ривожланмоқда. Қурилиш материаллари саноатида гранит қазиб олинади ва қайта ишланади, те-мир-бетон конструкциялар, ғишт, керамзит шағали ишлаб чикарилади.

Қ. х. ғаллачилик, қанд лавлаги етиштириш билан бирга сут-гўшт чорвачилигига ихтисослашган, Асосий тармоғи — деҳқончилик, қ. х. маҳсулотининг 52,6% ини беради. Ғалла, картошка, сабзавот, техника, озуқа экинлари экилади. Украинадаги доривор ўсимликларнинг 14% П. в. да етиштирилади (асосан, Лубни туманида). Чорвачилик сут-гўштга ихтисослашган; қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, парранда, қуён боқилади. Асаларичилик ривожланган.

Асосий транспорт тури — т. й. (уз. 853 км). Автомобиль йўллари 10,5 минг км. Днепр дарёсида, қисман Сула дарёсида кема қатнайди. Полтава ш. ҳаво йўли орқали Киев, Москва, Украинанинг вилоят марказлари ва туманлари билан боғланган. 5 олий ўқув юрти, 2 театр, 12 музей, Миргород бальнеологик курорти, санаторийлар бор.

Loading...