ПОЛЯРИМЕТРИЯ (рус. поляризация — қутбланиш ва…метр) — оптик фаол моддалар ёруғликнинг қутбланиш текислигини қанчалик буришини ўлчашга асосланган физиккимёвий усул. Кўпинча, органик бирикмалар оптик фаол моддалар ҳисобланади. Моддаларнинг оптик фаоллиги оптик асбоб — поляриметр ёрдамида ўлчанади. Поляриметрия усули асосида ўсимлик хом ашёларидаги канд ва крахмал, эритмалардаги оқсил ва аминокислоталар, сийдикдаги узум кандининг микдори ва углеводородларни парчаловчи ферментлар хили, мик,дори ва кучи аникданади.