ПОЛЗУН

ПОЛЗУН (русча ползать — сирпанмоқ) , крейцкоф — тўғри чизиқли ва ёйсимон йўналтиргичлар бўйлаб илгариламақайтма ҳаракат ҳосил қилиш учун ишлатиладиган деталь; кривошипшатунли ва кулисали меха-низмларнинг звеноси. Металл кесиш станоклари (кўндаланг рандалаш, текис силлиқлаш ва б.) да Ползун кескични олдинга ва орқага ҳаракатлантиради. Ички ёнув двигателлари, поршенли компрессорлар ва б. да Ползун вазифасини поршень бажаради.

Loading...