ПОМЕШЧИКЛАР

ПОМЕШЧИКЛАР (рус.) – 1917 й. Окт. тунтаришигача Россияда дворян ер эгалари. Дастлаб давлат хизматидаги кишилар, яъни давлат хизматини ўтаганлари учун ер (поместье)дан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган кишилар. По-местьелар секин-аста меросий бўла бориб, 1714 й. дан Помешчикларнинг хусусий мулкига айланган. Окт. тўнтариши Помешчиклар ва уларнинг ер мулкини тугатган.