ПОМИДОР (итал. pomudoro, porno d’oro — олтин олма) (Lucopersicon) — итузумдошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар ва ярим буталар туркуми, сабзавот экини. 3, баъзи маълумотларга кўра 7 тури мавжуд. Оддий — ейиладиган Помидор (L.eskulentum) жаҳондаги деярли барча мамлакатларда (очиқ ва ҳимояланган ерларда) экилади. Жаҳон бўйича экин майдони 3,5 млн. га, ҳосилдорлиги 268,6 ц/га, ялпи ҳосили 95,1 млн. т. (1999). Ватани — Жан. Америка. Европага 16-а. ўрталарида (дастлаб Испания, Португалия, Италия-га) олиб келинган. Ўрта Осиёга 18-а. охирлари — 19-а. бошларида Россия орқали келган, бир йиллик экин тар-зида экилади.
Помидор иссикталаб ва ёруғсевар, қурғоқчиликка чидамли ўсимлик. Ўсиш учун энг мақбул ҳарорат 20—25°. Уруғи 13—15° да 4—5 кунда уна бошлайди. 5—12 барг чиққанда ҳосил шохлари шаклланади, дастлабки гуллари пайдо бўлади. Гуллагандан кейин эртапишари 48—53, ўртапишари 60—65, кечпишари 68—72 кун ва ундан кўпроқ муддатда пишади. Ҳарорат 15° дан пастда гулламайди, 10° дан пастда ўсишдан тўхтайди, 1—2° қорасовуқларда но-буд бўлади. Помидор мевасида (%) қуруқ моддалар 4,5—8,1, органик кислоталар 3,5 — 8,5, пектин моддалар 0,13—0,23, канд 3—7, шунингдек, минерал тузлар, С, В, РР витаминлар бор. Янгилигича, кон-серваланган, паста, қоқи ва б. ҳолида ис-теъмол килинади, Консерва саноатида Помидор шарбати, пастаси ишлаб чикарилади.
Ўзбекистон шароитларида кўчатлари парникларда етиштирилиб, сўнгра далага экилади. Эртаги Помидор кўчати 10—25 апр. да, кечкиси 25 апр. — 10 майда эгатларга, кўпинча, икки қатор қилиб ўтқазилади. Паст ва гуж усадиган навлар катор оралиги 140—160, кўчат оралиғи 25—30 см; баланд ва ёйиқ ўсадиган навлар қатор оралиғи 180—210, кўчат оралиғи 40 см қилиб экилади. Паст бўйли навларини 70×70 см схемада квадрат-уялаб экса ҳам бўлади. Деҳқончилик зонаси, нави ва экиш схемасига қараб 1 га майдонга 25— 50 минг туп кўчат ўтқазилади. Кўпинча кўчат ўтқазиш олдидан ёки ўтқазилгандан кейин суғорилади. Қатор оралари ишланади, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш олиб борилади. Мавсумда бир неча марта чопиқ қили-нади. Кўчат ўтқазилгандан 10—12 кун ўтгач биринчи, 20—25 кундан сўнг иккинчи чопиқ қилинади. Мева туккунча ҳар 10—12 кунда, ёппасига пишганда ҳар 3—5 кунда суғорилади. Гектаридан ўртача 250— 300 ц (иссиқхоналарда 1 м2 дан 12—15 кг) ҳосил олинади. Помидор экиладиган ерга кузда гектарига 20 — 30 т гўнг солинади. Ўсув даврида 2—3 марта ўғитлар билан озиклантирилади. Ўзбекистонда Помидорнинг очиқ майдонда 25 га яқин (Волгоград 5/95, Восток 36, Намуна 70, Перемога 165, Совға, Сурхон 142, Тошкент тонги, Узбекистан, ТМК-22, Баҳодир, Тристар Ғ, ва б.), иссиқхоналарда 10 дан ортиқ (Гулқанд, Колибра Ғ,, Субҳидам, Омад Ғ,, Гамаюн ва б.) навлари экиш учун р-нлаштирилган (2003).
Касалликлари : вирусли касалликлардан столбур, замбуруғли касалликлардан баргларнинг қўнғир доғланиши, альтернариоз, илдиз чириши, баргларнинг оқ доғланиши; мева учининг чириши ва б.
Зараркунандалари : бузоқбошилар, симқуртлар, карадрина, полиз тунлами, ғалла нематодаси ва б.
Ад.: Бўриев Ҳ., Абдуллаев А., Томорқа сабзавотчилиги, Т., 1987.
Рафиқжон Ҳакимов.