ПОМИР

ПОМИР — Ўрта Осиёдаги йирик тоғли ўлка. Асосан, Тожикистон (Тоғли Бадахшон мухтор вилояти) ҳудудида, жан. даги кичик қисми (Ваҳон тизмасининг шарқий қисми) Афғонистон ҳудудида, шарқий қисми эса Хитой ҳудудида жойлашган.

Помирнинг шим. чегараси Орқа Олай тизмасининг шим. этагидан, жан. дагиси Панж ва Ваҳондарё, Ваҳон тизмаси ҳамда Тошқўрғон дарёсининг бошланиш қисмидан ўтади. Шарқда Помирга Сариқўл тизмаси (энг баланд жойи 6351 м) ва Қашқар тоғлари киради. Қашқар тоғларининг энг баланд чўққилари — Қўнғир (7579 м), Музтоғота (7555 м), Оқсойбоши (6148 м). Ғарбда Помирнинг чегараси Панж дарёси, шим. – ғарбида Помирга Пётр I ва Дарвоз тизмалари киради. Помир кенглик бўйлаб тахм. 300 км га яқин, меридиан бўйлаб 250 км га чўзилган.

Рельефи. Помир деярли кенглик ва меридиан бўйлаб чўзилган кўплаб тизмалардан ташкил топган. У Тарим ва Амударё хавзаларини бир-биридан ажратади.

Помирнинг шимолий қисмидаги Орқа Олай тизмаси кенглик бўйлаб, ғарбдан Қизилсув ва Муксув дарёларининг қўшилиш қисмидан шарққа, Отчайло чўққисигача чўзилган. Ўртача бал. 6000 м, энг баланд жойи 7134 м. Орқа Олай тизмасининг шарқий қисмида Қизиларт довони (бал. 4280 м) жойлашган, ундан Ўш—Хоруғ автомобиль йўли ўтади.

Орқа Олай тизмасидан жан. да Помир орографик жиҳатдан икки қисмга: Ғарбий Помир ва Шарқий Помирга бўлинади. Ғарбий Помир бир қанча кенглик ва жан.-ғарбга чўзилган жуда баланд, бир-биридан чуқур, асосан, дара шаклига эга бўлган дарёлар билан ажралган, альп типли рельефга эга бўлган тизмалардан иборат. Тизмалар ён бағирларида (асосан, 4000—4600 м баландликларда) текисланган юзаликларнинг қолдиқлари сақланиб қолган, улар чуқур парчаланган. Ғарбий Помирнинг энг баланд тизмалари-га, унинг шим.-ғарбидаги Пётр I (энг баланд жойи 6785 м), Дарвоз (6083 м), Ванж (5584) тизмалари киради. Пётр 1 ва Ванж тизмалари шаркда кенглик бўйлаб чўзилган Фанлар Академияси тизмаси билан туташади. Пётр I ва Фанлар Академияси тизмалари туташган жойда бал. 7495 м ли Сомониён чўққиси жойлашган. Ванж ва Фанлар Академияси тизмаларидан жан. да Язғулом (6974 м), Рушон (6080 м), Шуғнон (5704 м), Шохдара (6726 м), Ғарбий Помирнинг жан.-ғарбий қисмида деярли меридиан бўйлаб чўзилган Ишкошим тизмалари (6096 м) жойлашган. Ушбу тизмаларнинг нисбий бал. (Панж дарёсининг ўнг ирмоқлари ўзанидан) 2000—3500 м. Ғарбий Помир тизмалари ён бағирларининг нисбий баландлиги, тиклиги, нураш жараёнларининг кучлилиги ва кучли зилзилаларнинг тез-тез бўлиб турганлиги натижасида кўплаб сурилмалар ва қулашлар содир бўлишига олиб келган. 1911 й. да тоғ қулаши натижасида Сарез кўли ҳосил бўлган.

Шарқий Помир ер юзасининг тузилиши Ғарбий Помир никидан фарққилади. Помирнинг бу қисмида тоғ тизмалари ясси текислик кўринишдаги кенг водийлар ва бал. 3500—4500 м ли ботиқлар (Рангкўл, Шўркўл, Қоракўл ва б.) орқали бирбиридан ажралган. Ботиқлар ва даре водийлари тизмаларнинг нураши натижасида ҳосил бўлган чағир тош, харсанг тош, шағаллар, қад. музликлар қолдирган мореналар билан тўлган. Шар-қий Помирда йиллик ёғин микдори кам бўлганлиги сабабли, эрозион емирилиш кучли эмас. Помирнинг бу қисмида доимий музлоқлар ҳам ҳосил бўлган. Шарқий Помирда Музқўл (6233 м), Шим. Аличур (5929 м), Жан. Аличур (5706 м) ва б. тизмалар деярли кенглик бўйлаб чўзилган, уларнинг нисбий бал. 1200-1800 м.

Геологик тузилиши. Помир тоғлари альп бурмаланиш минтақасига киради. Уларнинг шим. қисми (Орка Олай тизмасининг шим. ён бағри) юқори пермь, мезозой ва кайнозой даврига мансуб кристалли сланец, конгломерат, қум-тош, гил, оҳактош ва вулканоген жинслардан ташкил топган. Марказий кис-ми тектоник жиҳатдан синклиналь структура бўлиб, палеозой, мезозой (триас, юра ва қуйи бўр) даври чўкин-ди, метаморфл»ашган,чўкиндивулканоген тоғ жинслари билан тўлган. Жан. Помир антиклиналь структура бўлиб, жуда қад. (архей, протерозой) тоғ жинсларидан (сланец, гнейс, мармар ва б.) ташкил топган. Бу антиклиналь байкал бурмаланишидан кейин шаклланган, альп бурмаланиш даври инт-рузивлари б-н ўзгартирилган. Интру-зивлар Помирнинг жан.-ғарбий қисмида ер юзасига чиқиб қолган.

Помир янги тектоник қаракатлар натижасида гумбазсимон шаклда 6000 — 7000 м га кўтарилган. Помир олди ботиғининг ғарбий қисми эса бу ҳаракатлар натижасида чўккан. Неоген ватўртламчи даврларда Помирнинг кўтарилиши циклли хусусиятга эга бўлиб, унда, қад. музликлар ҳосил бўлиши, зилзилаларнинг тез-тез бўлиб туришига олиб келган.

Фойдали қазилмалари. Помирнинг фойдали қазилмалари, асосан, кайнозойнинг магматизм ва метаморфизм жа-раёнлари б-н боғлиқ. Фойдали казилмалардан тоғ биллури, нодир металлар, симоб, бор, флюорит, исланд шпати, лазурит, сочма олтин, боксит, кумир, туз, минерал ва термал сувлар, қурилиш материаллари топилган.

Иқлими. Помир субтропик иқлим минтақасида жойлашган бўлишига қарамасдан, иқлими унинг денгиз сатҳидан баландлиги, рельефи, кириб келаётган ҳаво массаларининг бир хил тақсимланмаганлиги билан боғлиқ. Унинг иқлими, айниқса, шарқий қисмида, қурғоқчил, қуёш радиацияси кучли, т-ралар амплитудаси сутка ва фасллар давомида катта. Помирнинг шим.-ғарбий қисмида жойлашган тизмалар (Пётр I, Фанлар Академияси) ғарбдан келаётган нам ҳаво массаларини тўсиб қолади. Помирда баландлик иқлим минтақалари ташкил топган. Ғарбий Помирнинг баланд қисмларида йиллик т-ра 0° га яқин, ҳатто баъзи бир қисмларида манфий, дарё водийларида 15°. Денгиз сатҳидан 2100 м баландликда янв. нинг ўртача т-раси — 7,4°. Июлники Хоруғ ш. да 22°, энг юқори т-ра 40°. Денгиз сатҳидан 4200 м баландликда жойлашган Федченко музлигида энг паст т-ра —31,4°. Июлнинг ўртача т-раси 3,9°, энг юқори т-ра 15,5°.

Шарқий Помирнинг иқлими Ғарбий Помир никидан анча фарқ қилади. Йилнинг ўртача т-раси унинг ҳамма қисмида манфийдир. Қиш узоқдавом этади, қор қоплами юпқа, кучли шамоллар бўлиб туради. Янв. нинг ўртача т-раси 3000 м баландликда —17,8°, энг паст т-ра —50° га яқин. Ёзи қисқа, ёз кечалари т-ра кўпинча 0° дан пастга тушади. Июлнинг ўртача т-раси 15°дан ошмайди. Шарқий Помир баландтоғ чўлининг типик наму-наси ҳисобланади. Помир ҳудудига ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келганлиги сабабли, унинг ғарбий ва шим. – ғарбий қисмларида еғин кўп, шарқий қисмида эса кам. Федченко музлиги жойлашган ҳудудда (4000 — 5000 м) Фанлар Академияси ва унга ёндош тизмаларнинг ғарбдан келаётган нам ҳаво массаларини тўсиб қолиши оқибатида йиллик ёғин 2230—2500 мм дан ошмайди, ундан шарқроқца жойлашган ҳудудларда ёғин жуда кам (63—73 мм), фақат баланд минтақаларда 1000 мм га етади.

Дарё ва кўллари. Дарёлари, асосан, Амударё, Шарқий Помирнинг шарқий қисмидан бошланувчи баъзи дарёлар Ёркенд ва Қашқар дарёлари ҳавзаларига киради. Энг йирик дарёси — Панж. Панжнинг ўнг ирмоқлари: Ғунт, Шохдара, Бартанг, Язғулом, Ванж ва б. Шим.ғарбий Помирдан Вахш ҳавзасига қарашли Обихингов ва Муксув дарёларининг юқори оқими ўтади. Бир неча дарёлар Помирнинг ички ҳавзасига (Қора-жилға, Музкўл) ва Тарим ҳавзасига (Маркансув) мансуб.

Помирда келиб чиқиши ҳар хил (тектоник, тўғон, муз) кўллар мавжуд. Булардан йириклари: Қоракўл, Саркўл, Рангкўл, Шўркўл, Зўркўл, Яшилкўл, Сарез, Шадах ва б.

Музликлари. Помир ҳозирги замон музликлари кенг тарқалган ҳудуд ҳисобланади. Уларнинг сони 7100 дан зиёд, май-дони эса 8400 км2 бўлиб, Помирнинг 11% ҳудудини эгаллаган. Помирда бир неча йирик музлик марказлари бўлиб, улар Фанлар Академияси, Орқа Олай, Рушон, Шим. Аличур, Язғулом, Пётр I, Дарвоз, Зулумарт тизмаларида жойлашган. Помирда қор чегараси шим.-ғарбда 4400 м дан, жан.-шарқда 5200—5250 м дан ўтади. Ғар-бий Помирда водий музликлари кенг тарқалган. Йирик водий музликлари: Федченко (уз. 77,4 км, майд. 907 км2, Фанлар Академияси тизмасида), Шим.ғарбий Помирда — Грумм-Гржимайло (37 км, 143 км2), Язғулом тизмасида — Фортамбек (19 км, 74,5 км2), Орқа Олай тизмасида — География жамияти (24 км, 64,4 км2), Нура (13,9 км, 84,5 км2). Фанлар Академияси тизмаси ва бларда музликларнинг қалинлиги 1000 м га етади (Федченко музлиги). Помирда вактвақги билан жуда тез ҳаракат кдлувчи (бир суткада 100 м гача) музликлар (мае. Айиқ музлиги) Ванж дарёсининг юқори оқимида мавжуд. Шарқий Помирда музлик кам, уларнинг узунлиги, майдони катта эмас. Помирда музликларнинг бир неча тури (водий, дарахтсимон, туркистон, осилган, ён бағир, текис сувайиргич, карр, цирк) таркиб топган. Тўртламчи даврда Помир бир неча марта музлик билан крпланган.

Тупроқ-ўсимлик қоплами. Помирда баландлик тупроқ-ўсимлик минтақалари шаклланган. Баландлик минтақалари Ғарбий ва Шарқий Помирда турлича. Ғарбий Помирда дарахт ўсимликлари кам. Тошлоқ ён багирларда ва морена тепаликларида сийрак арча бутазорлари учрайди. Дарё қайирларида терак, оқ қайин, тол, наъма-так сингари дарахт ва буталар усади. Дарё водийлари чўл, асосан, шувоқ ўсимликлари б-н қопланган. Ён бағирларда сий-рак чала-чўл тоғли ксерофит ва тоғ дашт ўсимликлари тарқалган. Ғарбий Помирнинг шим. қисмидаги баландтоғ минтақаси тоғ ўтлокдари ва ўтлоқ-дашт ўсимликлари б-н банд. Бу ерларда асосан, тўнғизсирт ҳукмронлик қилади, жан. роқда эса криофил (совуққа чидамли) паст бўйли ва чала буталар, баъзи жойларда альп паст бўйли ўсимликлар ўсади.

Помирнинг шим.-ғарбида 1100 м дан 2400—2800 м гача бўлган баландликлар оралиғида, тоғ-ўрмон жигарранг тупроқларда заранг ва ёнғоқзорлар учрайди. Жан. ён бағирларида арчазор, бодом-зорлар, олма, шунингдек, буталар, ме-зофил бошокдошлар ва б. ўсимликлар ўсади. Субальп минтақасида (2800 м дан 3000—3200 м гача) тоғ-ўтлоқ, кулранг, жигарранг ва қорамтир тупроқларда бо-шокли ўтлокдар тарқалган. Шарқий Помир иқлимининг континенталлашганлиги сабабли, тупроқ ва ўсимлик қоплами шунга мое равишда ўзгаради. Бу жойларда баландтоғ чўли ва баландтоғ тошлоқ ландшафтлари ҳукмрон, дарахт ўсимликлари йўқ. 3500—4200 м баландликларда терескен, намгарчилик кўпроқжойларда шувоқли чўллар ва сийрак ўтли баланд-тоғ-дашт ландшафтларида бетага, чалов ва б. ўсимликлар ўсади. Тошлоқ жойларда ёстиқсимон ксерофитлар тарқалган. Юқорироқда криофил паст бўйли ёстиқсимон ўсимликлардан остролобки, акан-толимона ва б. лар ўсади. Шарқий Помирда баландчўл сарғиш тупроклар тарқалган. Бу тупроклар орасида кам чириндили (0,6%) чўл-тақир тупроклар учрайди. Булардан ташқари, шўрхоклар ҳамда ске-летли тупроклар ҳам бор. Намгарчилик мўлроқ жойларда бошокли ўсимликлар ва шувоклар остида чириндига бойроқ (1—2%) баландтоғ чўл-дашт қўнғир тупроклар тарқалган. Ғарбий Помир даги суғориладиган ерларда ток, ўрик, олма, нок, ёнғоқ, тут ўстирилади.

Ҳайвонот дунёси. Помир, айниқса, Шарқий Помир нисбатан ҳайвонот оламига бой эмас. Ғарбий Помирда қобон, ўрмон соня-си, ўрмон сичқони, сувсар, силовсин, чўл сичқонлари, жайра, тоғ эчкиси, Ўрта Осиё тоғ тулкиси, айиқ, тибет бўриси, чиябўри ва б. ҳайвонлар, Шар-қий Помирда эса архар, узун думли суғур, қизил пишчуха, помир қуёни ва б. лар яшайди. Қушлардан тибет улари, Тибет сувбулдуруғи, тибет қарғаси, қор грифи, тоғ ёки ҳинд ғози, дараларда какликлар ва каптарлар учрайди. Суд-ралиб юрувчилардан кўлбор илон ва калтакесаклар яшайди.

Помир қазилма бойликлардан ташқари, гидроэнергия ва яйлов ресурсларига бой. Ғарбий Помирда денгиз сатҳидан 3500 м баландликларгача арпа экилади. Помирда альпинизм ривожланган.

Помир хўжалиги ҳақида Тоғли Бадахшон мухтор вилояти мақоласига қ.

Ад.: Баратов П., Маматқулов М., Рафиқов А., Ўрта Осиё табиий географияси, Т., 2002; Гвоздецкий Н. А., Памир, М., 1968; Забиров Р. Д., Оледенение Памира, М., 1955.

Мурод Маматқулов.