ПОМОЛОГИЯ

ПОМОЛОГИЯ (лот. pomum — мева ва…логия) , навшунослик — мевали ва резавор ўсимликлар навлари тўғрисидаги фан. Мевали ва резавор мевали ўсимликларни илмий р-нлаштириш, боғларнинг нав таркибини ва айрим навларни муттасил яхшилаш ва улардан боғдорчиликаа самарали фойдаланиш масалаларини ўрганади. Помология фан сифатида 18-а. охири — 19-а. бошларида шаклланган. Илмий Помология ривожланишига аме-рикалик машҳур селекционер-ўсимликшунос олим Лютер Бербанк (1849 — 1926), И. В. Мичуриннпнг амалий ишлари ва асарлари ҳал қилувчи таъсир кўрсатди. Украин помолог олими Л. М. Сими-ренко Помологиянинг асосий мазмунини ифо-далаб берди. Унинг мевали ва резавор мевали экинлар навшунослиги, нав синови ва р-нлаштириш масалалари бўйича асарлари муҳим аҳамиятга эга.

Помология мевали ва резавор мевали экинлар селекциясининг таркибий қисми-дир. Баъзан Помологияга мевали ўсимликларни ботаник услубиятлар (У. П. Хендрик, К. Кох) б-н ўрганувчи ботаника фанининг бир қисми сифатида каралади. Ғарбий Европада унинг тавсифий йўналиши (А. Диль, Э. Лукас, А. Леруа) ҳам мавжуд.

Ҳозирги даврда Помологияда навларни ҳудудлар бўйича ишлаб чикаришбиологик урганиш (илмий муассасаларнинг помология боғларида навни дастлабки ўрганиш, давлат нав синаш участкаларида энг истиқболли навларнинг давлат нав си нови, боғдорчилик хўжаликларида дастлабки нав синови ва давлат синовидан ўтган ис-тиқболли навларнинг и шл аб чиқариш нав синовлари йўналишларида), навлар агротехникаси, навларни и. ч. воситаси тарзида ҳар томонлама тавсифлаш масалаларига алоҳида эътибор берилади (яна қ. Нав, Навни раионлаштириш).

Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон П. си ҳам бой тарихга эга. Олма, нок, урик, шафтоли, олхўри, узум, анор, анжир, гилос, ёнғоқ, бодомнинг маҳаллий навлари ҳамда уларнинг тавси-фи ҳақида 10-а. га оид манбаларда, шунингдек, «Бобурнома»да маълумотлар бор. 20-а. бошларида Ўзбекистонда Помологияни ривожлантиришда P. P. Шредер, Н. Н. Шавров, кейинчалик, К. Ф. Костина, И. Н. Рябов, В. В. Кузнецов, К. В. Васильев, А. С. Череватенко, А. Г. Шредер, А. Р. Шредер, С. И. Ягудина, С. Қ. Шарипов, С. С. Калмиков ва б. ҳисса қўшган.

Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. ин-тида ҳар бир мева турлари бўйича коллек-циялар ва Помология боғлари барпо этилган, ин-т томонидан Ўзбекистон Помология сига бағишланган тўпламлар нашр қилинган.

Ад.: Симиренко Л. П., Помология, т. 1—3, Киев, 1972—73; Сорта плодовых, субтропических, орехоплодных культур и ягод. Т., 1968; Рибаков А. А., Остроухова С. А. Ўзбекистон мевачилиги. Т., 1967; Помология Узбекистана, Т., 1983.

Султон Холназаров.