ПОНА

ПОНА — бир учи тиғли, бир ёки икки қирраси қия текислик кўринишидаги оддий ёғоч ёки металл қурол. Пона кесувчи (ёки ёрувчи) асбоб (мас, зубило, ёргич), машиналарнинг ўрнатма ёки ростловчи деталлари сифатида (мас, машиналарни йиғишда) қўлланади. Асбоб сифатида Понанинг ўзига хослиги шундаки, ундан фойдаланищда кучдан анча ютилади, чунки қиррасининг қиялик бурчаги ва ишқаланиш коэф-фициенти кичикбўлади. Пона машинасозликда, машиналарни таъмирлаш ишларида, ўрмонда ёғоч тайёрлашда, уй-рўзғорда ишлатилади.

Prev Article

ПОМПИДУ

Next Article

ПОНИ