ПОНИ

ПОНИ (инг. pony) — Британия (шу жумладан, Шедленд, Гебрид, Ирландия ва б. оролларда), Исландия, Корсика, Сицилия, Хоккайдо (Япония)да етиштирилган пакана отлар. 20 дан ортиқ тури мавжуд. Бўйи 40—125 см. Туси ҳар хил. Кўпчилик мамлакатларда, асосан, ҳайвонот боғларида сақланади, дам олиш боғларида енгил аравачаларга, болалар аравасига қўшилиб, эгарланиб, сайрчиларга хизмат кўрсатади. Понининг миниладиган, аравага қўшиладиган махсус турлари етиштирилади. Пони отлар Ўзбекистонда ҳам урчитилиб кўпайтирилади.