ПОНТ ПОДШОЛИГИ

ПОНТ ПОДШОЛИГИ (Понт) – Кичик Осиёдаги эллинистик давлат (мил. ав. 302/301 — 64). Қора денгизнинг Жан. соҳилида жойлашган. 2-а. охирида, Митридат VI даврида айниқса равнақ топган. У Боспор подшолиги ва б. ҳудудларни босиб олган. Митридатнинг Рим билан қилган 3 уруши (89—84; 83—81; 74—64) Понт подшолигини Римга тобе этилишига ва салтанат ҳудудини 64-й. Рим давла-ти таркибига қўшиб юборилишига олиб келган.

Loading...