ПОНТОН

ПОНТОН (лот. pons — кўприк) — содда шаклдаги, таги ясси, палубали ёки палубасиз кема; кран причали, кўприк таянчи ва б. учун сузувчи асос бўлиб хизмат қилади; П. ларни бир-бирига улаб, кўприк-ленталар, сузувчи асос ёки паромлар қурилади. Понтондан муҳандислик қўшинларида дарёни кечиб ўтиш воситаси сифатида, кўприкларни созлашда, чўкиб кетган кемаларни кўтаришда, сувга чуқур ботиб сузувчи кемаларни саёз жойлардан ўтка-зишда ҳам фойдаланилади. Понтонлар металл, темир-бетон ва дамланган ре-зинали материаллардан ясалади. Понтон лардан қурилган кўприк, асосан, кечув пайтида вақтинча ишлатилади. Баъзи ҳолларда доимий П.-кўприклар ҳам қурилиши мумкин. Улар 80 т гача юк кўтара олади (қ. Понтон кўприк).

Next Article

ПОП