ПОП-АРТ

ПОП-АРТ (инг. pop art — оммабоп санъат) — замонавий тасвирий санъатда авангард йўналиш; абстракт санъат таъсирида юзага келган, дадаизм (айниқса, М. Дюшан ижоди) ва сюрреализм билан алоқада бўлган. 1950-й. ларнинг 2ярмида энг аввало АҚШ (Р. Ра-ушенберг, К. Одденберг, Ж. Розенквист ва б.) ва Буюк Британия (П. Блейк, Р. Гамильтон ва б.) да пайдо бўлган, сўнгра Франция (Н. де Сен-Фаль ва б.), Германия (П. Вундерлик ва б.) каби Ғар-бий Европа мамлакатларида тарқалган. Абстракт санъатнинг борлиқдан, реал ҳаётдан ажралиб боришига қарши ҳара-кат кўринишида шаклланган. П.-а. вакиллари реал борлиққа қайтиш, кенг кўламда ишлаб чиқарилаётган буюмларнинг эстетик қийматини оммавий йўллар (реклама, фото, репродукция, комикс ва ҳ. к.) воситасида ёритишни асосий мақсад қилиб олди. Шаҳар ҳаётида кенг ишлатиладиган буюмлар (уй-рўзғор анжомлари, ўров қутичалари, машина бўлаклари ва ҳ. к.) ни худди ўзига ўхшатиб ишлаб, уларнинг ўзидан (кўпинча коллаж ва б. усуллар ёрдамида) композициялар тузади. П.-а. да танланган буюмлар тасодифий, бир-бири б-н боғлиқ бўлмаган ҳолда бирлаштирилиши мумкин. Муҳими бир-бири билан мое тушмайдиган буюмларни бирлаштириш орқали томошабин фикри ва тасаввурига зид ҳиссиётларни уйғотишдан иборат. Mac, рассом ромкага тортилган тоза матога унинг диагонали бўйича рангли шарифни боғлаши ёки унга дастрўмол қўйиб кўргазмада намойиш этиши мумкин. П.-а. техника имкониятларидан кенг фойдаланади, фотосурат, слайдадан полотно (юза)га туширилган тасвир контурларини ёрқин бўёқларда ишлайди, саноатда ишлаб чиқарилаётган ёрқин рангли буюмларни ўз асарларида кўрсатади, улардан композициялар тузади.

Loading...