Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ПОП ТУМАНИ

ПОП ТУМАНИНаманган вилоятидаги туман. 1926 й. 28 сент. да ташкил этилган. 1930 й. дан Чуст-Поп тумани номи билан аталган. 1931 й. да, Чуст тумани ажралиб чиққанидан кейин, Поп тумани деб аталиб келинмоқда. 1947—60 й. ларда Наманган вилояти таркибида, 1960—67 й. ларда Фаргона вилоятида, 1967 й. дек. дан яна Наманган вилояти таркибида.

Поп тумани Наманган вилояти майдонининг 43,8%, аҳолисининг 9% ини ва яйловларининг асосий қисмини ташкил этади. Туман шим. дан Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, шарқдан Наманган вилоятининг Чуст, Мингбулоқ, жан. дан Фар-ғона вилоятининг Бувайда ва Данғара туманлари, гарбдан Тожикистон Республикасининг Ашт тумани, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Бўстонлиқ туманлари билан чега-радош. Чегарасининг уз. 344 км. бўлиб, шим. дан жан. га Чатқол, Қу-рама тизмаларидан Марказий Фарғона текисликларигача бўлган кенгликларни эгаллайди. Майд. 2,94 минг км2. Аҳолиси 170 минг киши (2003). Туманда 1 шаҳар (Поп), 5 шаҳарча (Навба-ҳор, Олтинкон, Уйғурсой, Чоркесар, Халқобод), 10 қишлок, фуқаролари йи-ғини (Маданият, Маматжон Тошматов номли, Найман, Пахтаобод, Пунган, Уйғур, Поп, Умрзоқов, Чодак, Янги-ҳаёт) бор. Маркази — Поп ш.

Табиати. Туман ҳудуди Фаргона водийсининг шим. да, Наманган вилоятининг шим.-ғарбий қисмида, Қурама тоғ тизмаларининг жан. ён бағри ва Сирдарё воҳасида, геологик фаол зонада жойлашган. Рельефи текислик, адирлар ва тоғлардан иборат бўлиб, жан. дан шим. га кўтарила боради. Жан. да (Қорақалпоқ чўлида) ва Аччиқкўл массивида бал. 350—400 м, шим. да, Чатқрл тоғларида эса 4000—4500 м га етади. Сирдарёнинг ҳар икки томонидаги текислик деҳқончилик қилинадиган асосий ерлардир.

Иқлими континентал. Ёзи иссиқ, узоқ, қиши нисбатан юмшоқ ва қисқа. Июлнинг ўртача т-раси 27,8°, янв. ники —2°, —9°. Йиллик ёғин 120—330 мм. Туманда тез-тез шамол бўлиб туради (тезлиги секундига 1—4 м, баъзан 24— 26 м га етади). Туман ҳудудидан Сирдарё, Шим. Фарғона ва Охунбобоев номидаги каналлар, тог олди адирларидан Чо-даксой, Ғовасой, Жабборсой, Олмоссой, Уйғурсой, Тузликсой, Угрижарсой, Селгасой, тоғлар орасидан Кенг-кўлсой, Сансалаксой, Резаксой ва б. сойлар оқиб ўтади. Шунингдек, Қазноқ ва Тавот кўллари бор.

Туман ҳудудида тупроқ ва ўсимликлар жан. дан шим. томон ўзгариб боради. Сирдарёнинг чап соҳилидаги Каракал поқ чўлида кўчма қумлар ва қум барханлари орасида шўрхоклар учрайди. Ўзлаштирилган ерларнинг тупроғи оч тусли бўз тупроклардир. Бу ерларда ёввойи ўсимликлардан саксовул, изен, янтоқ, қамиш, юлғун ва б. ўсади. Сир-дарё ва б. дарёларнинг одоқ ва қайирларида ўтлоқи-ботқоқ ва тўқ тусли бўз тупроклар учрайди. Шўрхок ва шўртоблар ҳам бор. Бу ерларда тол, туранғил, юлғун, шўра, ялпиз, қўға ва б. ўсимликлар ўсади. Адир зонасида шағал ва чағир тошлар, жигарранг тупроқлар тарқалган. Ўсимликлари, асосан, эфемер ва эфемероидлардир. Тоғ зонасида ер юзаси қоялар ва тоғ ўтлоқ тупроқлари б-н қопланган. Бу ерларда янтоқ, арча, тоғтерак, ёввойи олма, дўлана каби турли дарахт ва буталар, ширач, бетага, шувоқ, исириқ ва б. ўсади. Тоғ яйловларидан кенг фойдаланилади.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар, украин, қирғиз, уйғур ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 58 киши. Шаҳар аҳолиси 40,7 минг киши, қишлоқ аҳолиси 129,3 минг киши (2003).

Хўжалиги. Саноат туман иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Туманда қурилиш материаллари, енгил, пахта тозалаш, озиқ-овқат саноатлари асосий тармоқлардан ҳисобланади. Поп туманида 11 саноат корхонаси, шу жумладан, 3 та қўшма корхона, автокорхона ва б. фаолият кўрсатади.

Қ. х. да пахтачилик етакчи ўринда. Ғаллачилик, шоликорлик, мевачилик, токчилик, полизчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, асаларичилик, пиллачилик ҳам муҳим ўрин тутади. Туманда 13 ширкат, 480 дан зиёд фермер, 13380 деххон, 1 ўрмон, 1 жамоа хўжаликлари, 3 қ. х. корхонаси мавжуд бўлиб, уларда 21,9 мингдан ортиқ киши меҳ-нат қилмоқдалар.

Поп туманида жами суғориладиган ер майдони 39,3 минг га, шу жумладан, 31 минг гектарга яқини экин майдони бўлиб, 16,3 минг га ерга пахта, 11,8 минг га ерга дон, 245 га ерга картошка, 471,5 га ерга сабзавот, 154 га ерга полиз, 1922 га ерга емхашак экинлари экилади (2002).

Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 28,4 мингга яки ни кррамол (шу жумладан, 12 минг сигир), 59,4 мингга яқин қўй ва эчки, 9,5 мингдан зиёд пар-ранда, 336 от боқилади (2002). Тумандаги коллектор-дренаж тармокларининг уз. 778,2 км. Поп туманида 2002/03 ўқув йилида 38 умумий таълим мактабида 39,5 минг ўқувчи, 2 академик лицейда 800 ўқувчи, 5 касб-ҳунар коллежида 2 мингга яқин талаба таълим олди. Туманда 40 жамоат кутубхонаси (китоб фонди 504,7 минг асар), 17 клуб, 3 стадион, 3 сузиш ҳавзаси, 35 спорт зали ишлаб турибди. 111 жисмоний тарбий жамоалари бор, 44,2 минг киши спорт билан мунтазам шу-ғулланади. 11 касалхона (810 ўрин), 23 амбулатория ва поликлиника, 27 дорихона, 2 фельдшер-акушерлик пункти, 16 қишлоқ врачлик пунктларида 324 врач (ҳар 10 минг кишига 20,9 врач), 1652 ўрта тиббий ходим ишлайди.

Поп туманида 1931 й. 20 нояб. дан «Поп тонги» газетаси чиқарилади.

Next Article

ПОП-АРТ