ПОП

ПОПНаманган вилояти Поп туманиаагц шаҳар (1980 й. дан). Туманнинг маъмурий маркази. Поп туманининг шарқий қисмида жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Поп (4 км). Вилоят маркази (Наманган)гача — 53 км. Аҳолиси 24,4 минг киши (2003), П. дан Наманган — Пунган — Тошкент автомагистрали ўтган. 9—10-а. араб сайёҳлари Ибн Хурдодбеҳ ва Истахрий асарларида Поп «Боб» (арабча — «Дарвоза») шаклида тилга олинади. 982 й. да номаълум муаллиф томонидан ёзилган. «Ҳудуд-ул-Олам» (Олам чегаралари) китобининг «Мовароуннаҳр вилояти ва унинг шаҳарлари» қисмида Поп («Поб») шим. Фарғонанинг савдо йўлида жойлашган обод шаҳарлардан бири сифа-тида таърифланган. «Бобурнома»да «Поп қўрғони» дейилган.

Поп ҳудудида ўтказилган археологик қазишмалар шаҳарга мил. бошларида асос солинганлигидан далолат беради. Қадимда Попдан Буюк Ипак йўлининг тармоғи ўтган. Ўша даврда шаҳар равнақтопган. 1908—12 й. ларда Поп яқинидан ўтувчи Қўқон — Наманган т. й. қурилди. 1912—15 й. ларда шаҳарда рус – тузем мактаби очилди. 1916 й. да Поп мардикорликка олишга қарши кўтарилган ғалаён марказларидан бири бўлди.

Попда 100 дан зиёд ташкилот, саноат корхоналари жойлашган. 5 умумий таълим мактаби, маиший хизмат, касбҳунар коллежлари, гимназиялицей, 5 қурилиш ташкилоти, 2 автокорхона, гишт з-ди, МТП, резина-техника буюмлари з-ди, савдо маркази, универсам, археология музейи, маданият саройи, кутубхоналар, маданият ва ис-тироҳат боғи, стадион, спорт мажмуи, Тинчлик майдони, меҳмонхона, 4 поликлиника, касалхона бор. Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганлар хо-тирасига ёдгорлик ўрнатилган. Қирқ ҳужра ва Мунчоқтепа археологик ман-зиллари мавжуд.

Prev Article

ПОП

Next Article

ПОПЛИН