ПОПОВ Владимир Иванович

ПОПОВ Владимир Иванович (1907.23.2, Санкт-Петербург — 1991.25.11, Тошкент) — геолог. Ўзбекистон ФА академиги (1968), геол.минералогия фанлари дри (1939), проф. (1940), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника ар-боби (1957). Ўрта Осиё ун-тининг физикаматематика ф-тини тугатган (1927). Помир—То-жикистон геологик экспедициясида геолог/1927—39), ун-тда проф. (1939 — 42). Ўзбекистон ФА Президиумининг аъзоси ва ишлаб чикарувчи кучларни ўрганиш кенгаши (СОПС)нинг раиси (1970—74). Помирда олтиннинг бой сочма конларини топиб (1927), бу ҳудуднинг металлогеник ва геокимёвий схемасини тузган. Илмий ишлари, асосан, чўкинди жинсларнинг фациал комплексларини аниклаш ва фациал-палеогеографик харитага тушириш ме-тодикаси, геологик формациялар таснифи ва б. га бағишланган.

Loading...