ПОПУЛЯЦИЯ

ПОПУЛЯЦИЯ (лот. populus — гуруҳ, уюшма, халқ) — эркин чатиша оладиган (ёки чатишиш имкониятига эга бўлган), аниқ яшаш ареалини эгаллаган ва маълум даражада замон ва ма-конда бир-бирига ўзаро таъсир курса-тадиган организмлар гуруҳи. Популяция даги генетик ўзгаришлар турларнинг келиб чиқиши, янги ўсимлик навлари, ҳайвон зотларини яратиш ва б. асосини ташкил қилади. «Популяция» терминини даниялик генетик В. Иогансен генетик жи-ҳатдан бир хил бўлмаган индивидлар гуруҳини соф линия (генетик жиҳатдан бир хил бўлган гуруҳ)дан фарқ қилиш учун таклиф этган (1903).

Табиатда Популяциянинг турли хил типлари учрайди: ёпиқ Популяция (фақат бир-бири б-н жуфтлаша оладиган индивидлар гу-руҳи); панмиктик Популяция (индивидлар жуфтлашиши жуфт танламасдан амалга ошади); менделча Популяция (бир географик ареалда тарқалган, кўпайиш ва б. хусусиятлари бир хил бўлган индивидлар мажмуи); изо ген П. генетик жи-ҳатдан айнан ўхшаш, яъни барча локуслар (хромосоманинг бир ген жойлашган чизиқли участкаси) бўйича кўпчилик ҳолларда гомозигота бўлган индивидлар гуруҳи; мувозанатланган Популяция — генлар частотаси (такрорланиши) мутацион ва селекцион тазйиқлар ўртасидаги мувозанатга асосланиб ўзгариб туради ва тасодифий жуфтлашиш принципига кўра жуфтлашищда ҳамда локуслараро эркин рекомбинацияланишда генотипларнинг амалдаги частотаси назарий кутилган ҳолатга мое келади. Фанда мавжуд бўлган идеал П. тушунчаси табиатда учрамайди ва у фақат математик мо-делларда ҳисобга олинади. Мас, зоғо-ра балиқ йирик кўлларда 2 та Популяция ҳосил қилади, улардан бири қирғоқ яқинида яшаб, майда ҳайвонлар билан озиклана-ди ва секин усади; иккинчиси сувнинг чуқур қисмида яшаб, баликлар билан озиқланади ва тез ўсади; ғўзанинг ёввойи турлари, шунингдек, экиладиган навлари Популяцияси ҳарорат, ёруғлик, сув режими, озиқланиш ва б. га нисбатан турлича ре-акциялар билан характерланадиган жуда кўп гурухлардан ташкил топган.

Табиатда Популяция ларнинг аралашиб кетишига географик (сув ҳавзаси, тоғ, ўрмон, чўл), биологик (жинсий аппаратнинг тузилишида куйикиш ва уя қуриш, ўсимликларда гуллаш муддатида фарқ бўлиши), экологик (яшаш муҳити — намлик, тупроқ таркибида фарқ бўлиши) алоҳидаланиш тўсқинлик қилади. Популяция эволюциянинг энг кичик ва асосий бирлиги ҳисобланади. Чунки эволю-цион жараён П. ичида бошланади. Популяция ин-дивидлари орасида доимо ирсий ўзгарувчанлик пайдо бўлиб туради. Жинсий кўпайиш туфайли бу ўзгарўвчанлик Популяция индивидлари орасида тарқалиб, уни гетероген қилиб қўяди. Популяцияда борадиган яшаш учун кураш ва табиий танланиш туфайли фойдали ўзгаришларга эга бўлган индивидлар сақланиб қолиб, насл беради. Бундан кейинги эволюци-он жараёнларда Популяция кенжа турни ҳосил қилади.

Ад.: Бигон М., Харпер Ж., Таун-сенд К., Экология. Особи, популяции и сообщества, в 2-томах. Перевод с анг., М., 1989; Холиқов П. ва б. Биология, Т., 1996; Мавлянов О., Биология, Т., 2003.

Абдукарим Зикирёев, Очил Мавлонов.

Loading...